верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентдаги супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи пасайди
13.12.2024

Тошкентдаги супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи пасайди

Тошкентдаги супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи пасайди

Лавлаги, лимон, қизил сабзи, гречка ҳамда шакар каби 10 хил маҳсулотнинг минимал нархи арзонлашган. Шу билан бирга, 10 номдаги маҳсулот нархлари ошган.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари пасайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.

МҲТИ мутахассислари 7 ноябрь ва 12 декабрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида пойтахтдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Натижада 10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлиги аниқланди. Хусусан, лавлагининг минимал нархи 21,8%, лимон — 16,7%, қизил сабзи — 14,4%, гречка — 10,7%, шакар — 2,8%, гуруч — 2,8%, сут — 2,8%, банан — 2%, мол гўшти — 1,7% ҳамда буғдой уни 0,6%га пасайган.

Бундан ташқари, 10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Бу бўйича оқбош карам етакчилик қилди. Шунга қарамай, Тошкентда оқбош карамнинг нархи Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтлари орасида энг паст нарх экани қайд этилган.

Бу маҳсулот нархи Душанбеда 2 баравар, Остонада 1,7 баравар, Бишкекда 1,2 баравар юқори. Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошди. Аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,3%га арзон. Маргариннинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.