Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Silk Avia учун учинчи LET L-410 самолёти Тошкентга етиб келди
08.11.2024 (янгиланди 09.11.2024)

Silk Avia учун учинчи LET L-410 самолёти Тошкентга етиб келди

Silk Avia учун учинчи LET L-410 самолёти Тошкентга етиб келди

Тошкентга 19 нафар йўловчини сиғдира оладиган яна бир ихчам LET L-410 самолёти келтирилди. У Ўзбекистонда ички ҳаво қатновларини ривожлантириш учун мўлжалланган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

7 ноябрь куни Тошкентда Silk Avia минтақавий авиакомпанияси ҳаво кемалар паркини тўлдирган учинчи LET L-410 самолёти тантанали равишда кутиб олинди.

Ушбу самолёт Ўзбекистонда ички ҳаво қатновларини ривожлантириш учун мўлжалланган бўлиб, мамлакат шаҳарлари ўртасида қулай ва ҳамёнбоп парвозлар имкониятларини кенгайтиради.

Ҳозирда Silk Avia иккита LET L-410 самолётида мунтазам рейсларни амалга оширмоқда. Хусусан, душанба, жума ва якшанба кунлари Нукус– Мўйноқ–Нукус йўналиши бўйича, чоршанба ва шанба кунлари Тошкент– Шаҳрисабз–Тошкент йўналиши бўйича, шунингдек, ҳар куни Тошкент–Зомин–Тошкент йўналиши бўйича қатновлар амалга оширилмоқда.

Паркда яна бир самолётнинг қўшилиши билан Silk Avia кўпроқ йўналишларга хизмат кўрсата олади ва ҳудудлар аҳолиси учун ҳаво қатновлари қулайлигини оширади. Таъкидлаш жоизки, LET L-410 атиги 19 нафар йўловчини сиғдира олади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.