Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
ЖССТ янги эпидемиядан огоҳлантирмоқда
02.10.2024

ЖССТ янги эпидемиядан огоҳлантирмоқда

ЖССТ янги эпидемиядан огоҳлантирмоқда
Муаллиф

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руандада Марбург вирусининг илк ҳолатлари қайд этилганидан кейин мазкур вирус эпидемияси хавфи ҳақида огоҳлантирди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

ЖССТнинг аниқлик киритишича, 26 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу вирус билан боғлиқ жами 26 та, жумладан, саккизта ўлим ҳолати қайд этилган. Руанданинг 30 та ҳудудидан еттитасида бундай ҳолатлар аниқланган.

Касалланганларнинг аксарияти Руанда пойтахти Кигали шаҳридаги иккита тиббиёт ташкилоти ходимларидир. ЖССТ маълумотларига кўра, эпидемия хавфи миллий ва минтақавий даражада жуда юқори, аммо глобал даражада паст.

Марбург вируси Эбола оиласига мансуб ва клиник жиҳатдан унга ўхшайди. У геморрагик безгакни келтириб чиқарувчи вирусли касалликдир. Инфекция касалланган одамларнинг биологик суюқликлари билан бевосита алоқа қилиш орқали, шунингдек, юзалар ва материаллар орқали юқади.

Вирус билан оғриган беморларда кучли бош оғриғи, қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетиши каби аломатлар кузатилади. Вируснинг ўлим даражаси 88 фоизга етади. Ташкилотнинг қайд этишича, ҳозирда Марбургга қарши вакцина мавжуд эмас. Уни даволаш симптоматик бўлиб, иммунитетни сақлаш учун препаратлар қўлланади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.