Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Шоу-бизнес: Ўзга миллат вакили билан оила қурган машҳурлар
28.10.2024

Шоу-бизнес: Ўзга миллат вакили билан оила қурган машҳурлар

Шоу-бизнес: Ўзга миллат вакили билан оила қурган машҳурлар
Муаллиф

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида ўзга миллат вакиллари билан оила қурганлар бир талай. Бугунги мақолада энг машҳур жуфтликлар ҳақида маълумот берамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Юлдуз Усмонова ва Мансур Агалиев

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев турк миллатига мансуб. Уларнинг танишуви ҳам айнан Юлдуз Усмонова Туркияда яшаётган пайтида юз берган. Ҳозирги кунда Мансур Агалиев нафақат ижодкорнинг турмуш ўртоғи, балки ижодий продюсери ҳисобланади.

Туркияни санъат билан олиш жуда катта масала. Юлдуз Усмоновани Туркияда қўшиқларини жуда кўп одам биларди. Мисол учун, «Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон» деган қўшиқни айтган десак, бўлди, кўпчилик танирди, лекин ўзини кўришмаган, дейди Агалиев.

Фаррух Зокиров ва Анна

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров 1986 йилда тақдир йўлини рус миллатига мансуб Анна исмли аёл билан боғлаган. Санъаткор интервьюларидан бирида бу ҳақда шундай деганди.

Зокиров шахсий ҳаёти ҳақидаги кўпчилик билмайдиган маълумотларни, хусусан икки марта уйлангани, биринчи никоҳидан бўлган ўғли билан ораларида тушунмовчилик бўлгани ҳақида сўзлаб берган.

Ҳеч эсимдан чиқмайди, Дилфуза опамнинг уйида таништирганман. Онамларнинг биринчи гапи шу бўлди: «Ўғлим, кўзи тўқ экан». Ойи, миллати рус десам, мен учун битта миллат қолди, инсоф деган миллат. Инсофли экан, майли, қўша қаринглар, деб дуо қилганлар. Мана, шунга ҳам 35 йилдан ошди, деган хонанда.

Муҳаммадали Абдуқундузов ва Валентина Абдуқундузова

Муҳаммадали Абдуқундузов аёли Валентина билан Термиз шаҳридаги Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида танишган. Валентина Николаевна у ерга гримёр сифатида Тошкент театридан йўлланма асосида юборилганди.

Улар вилоят театрида танишиб, ўша ерда оила қуришган. Аммо тўйга актёрнинг оила аъзолари қарши бўлган. Чунки келинчак у пайтларда ўзбек тили ва урф-одатларини билмасди.

Айни кунларда Валентина Абдуқундузова Ўзбек Миллий драма театрининг бош пардозчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у қатор тарихий фильмлар учун мураккаб образларни яратган. Улар икки ўғил фарзандни тарбиялашган. Афсуски, фарзандларидан ҳеч бири санъат соҳасини эгалламаган.

Бобур Йўлдошев ва Анна Костас

Актёр Бобур Йўлдошев келиб чиқиши грециялик бўлган Анна Костас билан оила қурган. Актёр интервьюларининг бирида 16 ёшга қадар ўзбек тилини умуман билмагани ва ҳалигача ўзбекча фикрламаслигини айтиб ўтганди.

Балки ўзга миллат вакили билан оила қуришинининг асосий сабабларидан бири шудир. Анна Костас Ўзбекистон ёшлар театрида акстриса сифати фаолият юритади, шунингдек, хусусий мактабларнинг бирида «Саҳна маҳорати» дарсидан сабоқ беради. Уларнинг Ирис ва Юсуф исмли фарзандлари бор.

Камола Арслонова ва Месут

«Опа-сингиллар» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Камола Арслонова ҳам Туркияга келин бўлган. Месут ва Камола ҳозирда Измир шаҳрида яшайди. Уларнинг қиз ва ўғил фарзандлари бор.

Камола Instagramʼдаги постларидан бирида қизини ўзбек йигитига турмушга узатишни хоҳламаслигини, лекин ўғил фарзанд кўрса, Ўзбекистондан келин қилиш нияти борлигини ёзган.

Камола Умархўжаева ва суриялик турмуш ўртоғи

Томошабинларга «Ёдгор» фильми орали яхши таниш бўлган актриса Камола Умархўжаева асли келиб чиқиши суриялик бўлган ва болаликдан АҚШда улғайган инсон билан оила қурган.

Актриса турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан АҚШда истиқомат қилади. У интервьюларининг бирида АҚШга мослашишида турмуш ўртоғининг ўрни катта бўлгани ва оиласида, ўзбек, инглиз ва араб тилларида мулоқот қилишлари ҳақида айтиб ўтганди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.