Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда
Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади.
Шавкат Мирзиёев 15-июль куни давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.
Мирзиёевнинг 2023-йил сентябрь ойида АҚШга ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда. Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади.
Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Аризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.