Тармоқда машҳур бўлиш, бизнес очиш ва декретда пул топиш: Ўзбекистоннинг энг яхши блогер онаси билан ҳақиқат ёки афсонани ўйнадик
Декретда ростанам сармоясиз ва уйдан туриб ишлаш мумкинми ёки бу шунчаки ҳазил? Бизнесингиз ҳақидаги орзуни қандай амалга оширса бўлади ва аёл пул топа олмайди деган стереотипни қандай йўқотиш мумкин? Буни Тошкентдаги энг машҳур она-блогер мисолида батафсил таҳлил қилдик.
Қаҳрамон ҳақида
Карина – @mama_uz_v_decrete машҳур блогининг асосчиси, уч фарзанднинг онаси, тадбиркор аёл, ярим тайёр маҳсулотлар цехи эгаси ва Ўзбекистон оналарининг севимли "Best Mom Blogger 2023" мукофоти соҳибаси.
Ўзингиз ва бизнесингиз ҳақида гапириб беринг
Ҳаммаси учинчи декрет пайтида бошланди. Ўшанда ижод қилишни, фойдали тажрибамни бошқалар билан баҳам кўришни ва шу орқали даромад топишни хоҳлаётганимни англадим. Дастлаб озиқ-овқат блогидан бошладим. Мана, бугун эса мен муваффақиятли, доимий ўсиб ва ривожланиб бораётган бизнес эгасиман.
Декретда пайтида ишкаш. Декретда аёл фақат болаларни тарбиялашга, ўчоғини қайнатишга, узоғи билан буюртма учун торт пиширишга қодир деган фикр бор. Афсонами?
Албатта, менинг тажрибамга қаранг – ҳаммаси реал. Мен ҳам бошида қўрққан эдум, лекин уч фарзандим борлигини, уларнинг ҳар бирида катта эҳтиёжлар мавжудлигини англаб етдим. Бугун ишонч билан айта оламан: фарзандларим ўзлари истаган, орзу қилган ҳамма нарсага эришмоқда. Бу олдинга силжишнинг асосий мотивацияси.
Умуман, бирор янги нарсани татиб кўрмай туриб, уддалай оласанми-йўқми, билмайсан.
Сармоясиз декретда бизнес. Бизнесни фақат катта пул билан бошлаш мумкин, дейишади. Ростми ёки афсона?
Афсона, яна менинг тажрибам мисол бўла олади. Бошланишда мен катта сармоя киритмадим, фақат озиқ-овқатга сарфладим. Қарзга ботмадим, борди-ю, иш ўнгидан келмаса, бу тажриба эканини тушундим. Овқат ҳам зое кетмайди. Ахир менинг оилам катта-ку.
Менинг цехимга келсак, ишонч билан айта оламанки, бу нолга тенг ташқи инвестициялар асосида қурилган бизнес. Фақат сотишдан топилган пуллар.
Биринчи нуқтани бир-икки йилдан кейингина очиш мумкин. Ростми ёки афсона?
Афсона. Мен 2023-йил октябрь ойида сотувга тайёргарликни бошладим ва декабрь ойида биринчи цехни очдим, бинони ижарага олдим ва биринчи ускунани сотиб олдим. Янги йил арафаси бўлгани, бизда 70 та буюртма борлиги (ҳар бирида 5-10 тадан таом) ва уни уй шароитида бажариш имконсизлиги туртки бўлди. Буюртмачилар 100% олдиндан тўловни амалга оширгани ёрдам берди, бу эса бизга 0 балансли биринчи цехни очишга имкон берди.
Блогга қайтайлик. Блогерлик иш эмас, балки ўйин-кулги экани ҳақидаги фикрларга қандай жавоб берасиз? Ростми ёки афсона?
Бошқа ҳар қандай блогер каби мен ҳам контентдан бошладим, кейин реклама улашишга ҳаракат қилдим. Вақт ўтиб, таниқли бўлган брендлар ўз-ўзидан кела бошлади. Шунда контентларимни Марказий Осиё манфаатларига қараб фильтрладим. Чунки энди ҳамма нарсани кетма-кет реклама қилиш мумкин эмас, менга ишонишади, бу репутация.
Декретда менга ўхшаган оналарнинг қўллаб-қувватлаши кейинги қадамга туртки бўлди - мен сотиш ва етказиб бериш учун овқат тайёрлашни бошладим.
Дастлаб, KFC'нинг фойдали варианти бўлган болалар учун товуқ наггетсларининг атиги бир неча порциясидан бошладим. Шунингдек, гранола ҳам! Туғруқдан кейин ортиқча вазнни қандай йўқотишни билмайдиган оналарга ёқадиган табиий ва шакарсиз таом. Ҳаммаси бир неча соат ичида сотиб олинди. Одамларга менинг овқатим ёқди ва мен ҳақиқий бизнес ҳақидаги орзумга янада яқинроқ бўлдим.
Блогерлик - кўнгилочар фаолиятми? Афсона, бу иш. Эрталаб ва кечқурун ўз аудиториянгиз билан алоқада бўлиш, сценарийлар ёзиш, фойдали ва маълумот берувчи контент яратиш керак. Сен бемаъни гапларни айтишга ва ўзингни чиройли қилиб кўрсатишга ҳақинг йўқ.
Шунинг учун мени танлашади ва мен ҳар бир обуначидан севги ҳамда ишонч учун миннатдорман.
Рекламасиз бир ойда 1000+ обуначига эришиб бўлмайди – ҳақиқатми ёки афсона?
Тўғри. Лекин бу бугунги кунга хос ҳолат. Ҳаддан ташқари катта рақобат, бунинг устига одамлар энди чиройли ва жозибали тасвирларга ишонмай қўйишган. Бу ерда фақат йиллар давомида орттирилган обрў иш беради.
Тўғри овқатланиш бўйича блогерлар фарзандларини фақат фойдали маҳсулотлар билан боқишади. Ростми ёки уйдирма?
Яна уйдирма, лекин қисман. Албатта, болаларни тўғри овқатланишга ундашга ҳаракат қиламан, аммо доим ҳам уддасидан чиқа олмайман. Тўнғич ўғлим фойдали овқатни мутлақо ёқтирмайди, энг кичкинаси эса аксинча - ҳар қандай шоколаддан кўра брокколини, конфетдан кўра авокадони афзал кўради. Ҳатто бир рилсим бор, унда у фақат тўғри маҳсулотларни танлайди ва бу саҳналаштирилган эмас!
Муваффақиятли бизнесни шахсий ҳаёт билан уйғунлаштириш мумкин эмас. Бирор нарса албатта оқсайди. Ростми ёки уйдирма?
Менинг ҳолатимда уйдирма. Эримни оилавий бизнесга жалб қилганман, шу сабабли биз 24/7 биргамиз. Бундан ташқари, ҳудудимизни ҳаммага қулай бўладиган тарзда ободонлаштирганмиз. Биламан, баъзан шундай бўлади: аёлнинг муваффақияти эркакда рашк уйғотади. Худога шукрки, мен бунга дуч келмаганман.
Менинг оиламда онам "газ", отам эса мустаҳкам суянчиқ.
Яхши она бўлиш ва "империя" қуриш мумкин эмас. Ростми ёки уйдирма?
Уйдирма. Мен ўз бизнесимни декреддаги она сифатида ўзимни намойиш этишга асосланиб қурганман. Менинг асосий сирим - болалар билан самимий мулоқот. Улар оналарининг ҳар куни бўш вақти бўлмаса ҳам, улар учун, уларнинг манфаати йўлида меҳнат қилишини билишади. Агар соғинсалар, иш жойимга келиб, ҳатто жараёнда ёрдам беришади, овқат тайёрлашади. Бу ҳам узиб бўлмас алоқа.
Аёл - карьера борасида эркак билан рақобатлаша олмайди, шунинг учун аёллар бизнеси кўп пул келтиради. Ростми ёки уйдирма?
Уйдирма.
Аёл киши пул топиши, муваффақиятга эришиши ва эркакдан ҳеч нимада орқада қолмаслиги мумкин.
Чунки биз қачон сукут сақлашни, қачон гапиришни биламиз - бу, албатта, бутун оила манфаати учун. Биз эпчилмиз, бундай мағрурлик йўқ.
5 йил олдин ўзингизга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
Қўрқма, ҳаммасини уддалай оласан. Сен ўзингга лойиқ бўлган ҳамма нарсага эришасан.
Декретда ўз бизнесини очмоқчи бўлган оналарга-чи?
Ортингиздан гапиришларидан қўрқманг, сизни синдиришга уринаётган одамлардан қўрқманг.
Ўзингизга ва бу одамларга ҳамма нарсага қодир эканингизни исботланг ва бу содир бўлади.