Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Аввал ва ҳозир: «Туташ тақдирлар» сериали актёрлари 15 йилда қанчалик ўзгарди?
17.10.2024

Аввал ва ҳозир: «Туташ тақдирлар» сериали актёрлари 15 йилда қанчалик ўзгарди?

Аввал ва ҳозир: «Туташ тақдирлар» сериали актёрлари 15 йилда қанчалик ўзгарди?
Муаллиф

Режиссёр Замира Бегимқулованинг энг машҳур асари сифатида тилга олинадиган сериал 2009 йилда тасвирга олинган. Картина сценарийсини Назар Эшонқул ёзган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

«Туташ тақдирлар» сериали 2009 йилда режиссёр Замира Бегимқулова томонидан суратга олинган. Лойиҳа инсон ҳаётидаги турли қийинчиликлар ва уларни матонат билан енгиб ўтиш ҳақида.

Сериалда таниқли ижодкорлар: Юлдуз Ҳамидова, Жамшид Арслонов, Жаъфар Мўминов, Нилуфар Ҳамидова, Гулбаҳор Йўлдошева, Нафиса Мамадиёрова, Феруз Бурҳонов ва Меҳриддин Раҳматовлар роль ижро этган.

Toping.uz муҳаррирлари сериал актёрларининг 15 йил ичида қанчалик ўзгарганига қизиқди ва уларнинг аввалги ҳамда ҳозирги суратларини битта мақолага жамлади. Келгуси 10 дақиқа вақтингизни мароқли ўтказасиз, деган умиддамиз.

2010 йилларнинг энг машҳур актёрларидан бири ҳисобланган Жаъфар Мўминов (Азиз) айни пайтда АҚШда яшайди. У «Опа-сингиллар» сериали тўлиқ тасвирга олиб бўлинмасдан туриб, қўшма штатларга кўчиб кетган.

Нилуфар Ҳамидова (Наргиза) ўша пайтларда узун сочли ўзбек келини образини гавдалантирган машҳур актриса эди. У ҳам бир нечта омадли лойиҳаларда суратга тушган. Актриса айни пайтда Instagramʼда фаол равишда блог юритади.

Юлдуз Ҳамидова томошабинлар учун жуда «ёпиқ» ижодкор ҳисобланади. Сабаби актриса ОАВга деярли интервью бермайган, ижтимоий тармоқларда фаол эмас. У 10 йилдан ортиқроқ АҚШда истиқомат қилиб келмоқда.

Ўзбек Медеяси номи билан танилган актриса Гулбаҳор Йўлдошева (Жамила) узоқ давом этган хасталикдан сўнг 2019 йил 11 июнь куни вафот этган. У режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг рафиқаси, актёр Бобур Йўлдошевнинг ўгай онаси ҳисобланарди.

Сериалдаги Раъно образи билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса Нафиса Мамадиёрованинг асл касби раққосалик ҳисобланади. У сериал оммага тақдим этилгач, турмушга чиққан. Нафиса бир нечта роллар учун тушган таклифларни рад этганини айтади.

Меҳриддин Раҳматов (Рустам) айни пайтда театрда фаолият юритади. У кино ва пул учун ишланган маҳсулот ўртасида катта фарқ борлигини айтиб, Аҳад Қаюм томонидан ишланган фильмлар ҳақиқий санъат асари эмаслигини таъкидлаган. Актёрнинг айтишича, ҳали ҳам яхши фильмлар ишлаш учун имконият бор.

Сериал саундтрекини таниқли хонанда Шуҳрат Дарё ижро этган. Қўшиқда тилаклар ушалмагани учун шўрлик юракка ўзига хос тарзда далда берилади. Муаллиф гоҳ ким айбдор эканини изласа, гоҳ барчага таскин беришга ҳаракат қилади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.