Термиз ҳайвонот боғига ноёб турдаги тимсоҳлар олиб келинди
Ҳайвонот боғига жорий йилнинг июнь ойида Тошкент ҳайвонот боғидан ноёб турдаги Нил тимсоҳлари келтирилганди. Икки ой давомида улар назоратга олиниб, эндиликда томошабинларнинг завқ-шавқ олишлари учун кўргазма павильонига қўйилган.
Нил тимсоҳи Африканинг чучук сувли жойларида яшайдиган йирик тимсоҳ бўлиб, дунёнинг 26 та мамлакатида учрайди. Нил тимсоҳларининг узунлиги 2.94 см дан 4.4 см гача, оғирлиги эса 225-415 кг гача бўлади.
У тузли сув тимсоҳидан кейин дунёдаги иккинчи энг катта судралувчи ҳисоблади. Термиз ҳайвонот боғига июнь ойида келтирилган 4 бош тимсоҳ дастлаб махсус кўриклардан ўтказилди.
Ҳайвонот боғи маъмуриятининг маълумотига кўра ҳайвонлар 2 ойлик карантиндан сўнг мослашиш даврини ўтаб бўлган. Энди уларни аҳоли томоша қилиши учун ҳайвонот боғининг судралиб юрувчилар қаторидан махсус жой ажратилди. Тимсоҳ қалин, оғир зирҳли терига эга. Озуқалари асосан балиқ ва майда судралувчилар.
Бошқа тимсоҳлар сингари, Нил тимсоҳлари ҳам барча ҳайвонлар орасида ноёб бўлган кучли ва ўткир тишларга эга. У баъзан Африка тимсоҳи, Эфиопия тимсоҳ, оддий тимсоҳ ёки қора тимсоҳ деб ҳам аталади.
Янги жониворлар ҳайвонот боғига аллақачон анчагина ўрганиб қолишган. Келтирилганига 2 ой бўлишига қарамасдан яхши эътибор қаратилаётгани боис жуда тез ўсиб ривпжланмоқда. Ҳайвонот боғида уларни яхши парваришлаб, насл олиш мақсад қилинган.