$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Скиммингдан ҳимояланиш усуллари
30.10.2024 (янгиланди 31.10.2024)

Скиммингдан ҳимояланиш усуллари

Скиммингдан ҳимояланиш усуллари

Скимминг – бу тобора мураккаблашиб, хавфли бўлиб бораётган фирибгарлик. Жиноятчилар махсус қурилмалардан фойдаланиб, банк карталаридаги маълумотларни ўғирлашади, бу эса сезиларли молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бу таҳдиддан ҳимояланиш ва маблағларингиз хавфсизлигини таъминлаш муҳимдир. Ушбу мақолада скиммингдан ҳимояланишнинг самарали усулларини кўриб чиқамиз.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Скимминг нима ва у қандай ишлайди?

Скимминг – бу банк картасининг магнит тасмасидаги маълумотларни махсус қурилма, яъни скиммер ёрдамида ноқонуний тарзда кўчириш жараёнидир. Одатда, скиммер банкомат, тўлов терминали, ҳатто савдо нуқталарида ўрнатилади. Маълумотлар нусхаланиб олингач, жиноятчилар картанинг дубликатларини яратиши ёки хабарингизсиз онлайн харидларни амалга ошириш учун олинган маълумотлардан фойдаланиши мумкин.

Скиммер банкоматга ўрнатилганлигини аниқлаш

Банкоматда скиммер бор-йўқлигини текшириш учун клавиатура ва картани қабул қилувчи қурилмани диққат билан кўздан кечиринг – зич ўрнатилмаган қисм, ғалати қоплама, ёриқ ёки қўшимча қурилмалар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. 

Скиммерлар кўпинча банкоматнинг ранги ва шаклига мос ҳолда ясалгани учун сезилмас ҳолатда бўлишини унутманг. Картани қабул қилувчи қурилмани бироз қияланг – ичига ўрнатилган скиммер бўлмаса, у ҳаракациз қолади. ПИН-кодингизни ёзиб олиш учун ўрнатилган яширин камералар бор-йўқлигига эътибор беринг.

Банкоматдан нақд пул олишда қандай эҳтиёт чораларини кўриш керак?

Банкоматдан нақд пул ечишда бир неча оддий эҳтиёт чораларига риоя қилинг. Банк ёки савдо марказлари ичидаги ҳимояланган ва яхши ёритилган жойларда жойлашган банкоматларни танланг. Банкоматдан фойдаланишдан олдин унда шубҳали қурилмалар бор-йўқлигини текширинг. ПИН-кодни киритаётганда клавиатурани қўлингиз ёки ҳамёнингиз билан ёпинг. Ўзингизга таниш ёки видеокузатув остида турган банкоматлардан фойдаланинг.

Харид қилиш пайтида картани ҳимоялаш

Дўконлар ва муассасаларда фақат нуфузли ва таниқли жойлардан харид қилинг. Картангиз ҳар доим кўз ўнгингизда бўлишига эътибор беринг – уни сотувчи ёки хизмат кўрсатувчиларга берманг. 

Онлайн харидлар учун фақат текширилган ва ишончли, маблағ ўтказмаларини ҳимоялашни таъминлайдиган сайтлардан фойдаланинг. Картангиздаги маблағнинг ҳаракатини назорат қилиш учун ҳар доим ўтказмалар бўйича хабарнома функцияси ёқилган бўлиши керак.

Қўшимча ҳимоялаш усуллари

Скиммингдан қўшимча ҳимояланиш усулларидан бири сифатида контакциз маълумот ўқилишини олдини оладиган RFID-блокловчи ҳамён ёки карталар учун чехолдан фойдаланиш мумкин. Онлайн харидлар учун виртуал карталардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқинг, бу картангизнинг асосий маълумотларини ҳимоялашга ёрдам беради. Шунингдек, шубҳали ўтказмаларни ўз вақтида аниқлаш ва банк билан тезда боғланиш учун ҳисобингиздаги ёзувларни мунтазам равишда текширинг.

Скимминг қурбонига айлансангиз нима қилиш керак?

Агар шубҳали тўловларни аниқласангиз ёки скимминг қурбонига айланганингизни сезсангиз, дарҳол банк билан боғланинг, шунда зарарланган картангизни блокировка қилиб, келажакдаги йўқотишларни олдини оласиз. 

Банкдан янги карта чиқаришни сўранг ва таҳлил учун ўтказмалар бўйича ҳисоб-фактура талаб қилинг. Фирибгарлик ўтказмаси ҳақида ариза тайёрланг ва керак бўлса, воқеани тергов қилиш учун полицияга мурожаат қилинг.

 

Ушбу оддий маслаҳатлар маблағларингизни скимминг таҳдидидан ҳимоя қилиш ва уларни хавфсиз сақлашга ёрдам беради.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.