Том Крузнинг «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильми премьерасидаги трюки томошабинда юрак хуружига олиб келишига сал қолди


«Уддалаб бўлмас топшириқ: Сўнгги қасос» фильмининг режиссёри Кристофер Маккуорри тест кўрсатувлари пайтида томошабинлардан бирининг «юрак хуружига учрашига оз қолганини» маълум қилди.
«Биз кичик намойиш ўтказдик ва кимдир шундай деди: Бутун саҳна давомида нафас олишим қийинлашди, юрагим тўхтаб қолишига сал қолди. Мен эса ўзимча: Демак, биз ҳамма нарсани тўғри қилган эканмиз деб ўйладим».
Биринчи трейлерга қараганда, янги фильмда бизни Том Круз ижросидаги Итан Хант томонидан бажарилган кўплаб ҳаяжонли труклар кутмоқда. Қаҳрамон самолёт ичида, сув остида ва бошқа ғайриоддий жойларда рақиблари билан курашади. Бироқ, режиссёр айнан қайси саҳна томошабиннинг кутилмаган реакциясига сабаб бўлганини аниқлаштирмади.
«Уддалаб бўлмас топшириқ: Сўнгги қасос» — 1996 йилда бошланган машҳур жосуслик франшизасининг саккизинчи фильми ҳисобланади. Дастлаб, у «Ўлим қасоси» фильмининг тўғридан-тўғри давоми бўлиши режалаштирилган эди, аммо сўнгги фильм муваффақиятсиз чиққандан кейин «Иккинчи қисм» сарлавҳасидан воз кечилди.
Бу сериянинг якуний қисми бўлиши тахмин қилинмоқда, аммо бундай баёнот шунчаки томошабинларни кинотеатрларга жалб қилиш учун мўлжалланган маркетинг усули бўлиши мумкин. Бунинг устига, Круз илгари бу церийада яна камида 20 йил давомида суратга тушишни режалаштирганини айтган эди.