Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан неча кун дам олади?
Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар кетма-кет уч кун дам олади.
Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 2024 йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шундай қилиб:
- 7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
- 8 декабрь, якшанба — Конституция куни;
- 9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.
Янги йил муносабати билан 30 ва 31 декабрь, душанба ва сешанба саналари дам олиш кунлари бўлади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 декабрь, душанба қўшимча дам олиш куни бўлади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳам дам олиш куни бўлади, фақат олдиндан 14 декабрь, шанба куни ишлаб беришади.
31 декабрь, сешанба — барча учун дам олиш куни бўлади. 2025 йил 1 январь дам олиш куни ҳисобланади. Янги йил байрамлари қанча давом этиши президентнинг дам олиш кунлари ҳақидаги янги қарори қабул қилинганидан кейин маълум бўлади.