верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди
24.12.2024

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди. У «Масхарабоз», «Севгинатор», «Сеҳрли қалпоқча» каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда роль ўйнаган.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди, дея хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Шафоат Раҳматуллаева 1941 йилнинг 4 январида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги Навбаҳор қишлоғида туғилган. У ўрта мактабни тугатгандан кейин педагогика билим юртига ўқишга кириб, дастлаб мактабда бир йил ўқитувчи бўлиб бошланғич синфларга дарс берган.

1963 йилда театр ва рассомчилик олийгоҳининг мусиқали драма факультетига ўқишга кирган. Турли йилларда кўплаб спектакллар билан бир қаторда, «Масхарабоз», «Севгинатор», «Севгинатор-2», «Эр бермоқ — жон бермоқ», «Ўзимдан ўзимгача», «Фидойилар», «Пойга», «Сеҳрли қалпоқча», «Сариқ девни миниб» каби фильмларда суратга тушган.

«Шафоат Раҳматуллаева театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», — дейилади хабарда.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.