верхний на лендинг кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари бошланади
07.03.2025

Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари бошланади

Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари бошланади

Пойтахт ҳокимлиги шаҳарнинг транспорт оқими фаол бўлган кўчаларида мавсумий кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бошланишини маълум қилди.

image

Kino va seriallarni 7 kun bepul tomosha qiling

icon

Таъкидланишича, ушбу йўллар текширувдан ўтказилган ва таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилган.

Дастур доирасида умумий майдони 65 000 м² дан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Лекин ҳозирча аниқ манзиллар келтирилмаган. Ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.

Ҳокимлик ушбу ҳолатлар аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқишини тушунган ҳолда амалга ошириладиган ишлар нисбатан қулай ҳаракатланиш ва хавфсизликни таъминлашини таъкидлаб ўтган.

Бу қизиқ

нижний на лендинг кино

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.