РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкент вилоятида доимий ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳи» барпо этилади
02.12.2024

Тошкент вилоятида доимий ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳи» барпо этилади

Тошкент вилоятида доимий ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳи» барпо этилади

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 24/7 режимида фаолият юритадиган «Ёшлар сайилгоҳи» ташкил этилади. Мажмуа ҳудудида коворкинг маркази, караоке-клуб, кибер спортчилар клуби, шунингдек, савдо, сайёҳлик, маданий ва кўнгилочар иншоотлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Қибрай туманида яқин кунларда 24/7 режимида ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳи» барпо этилади.

1,36 миллиард сўмлик лойиҳа «Ташаббусли бюджет — 2024» иккинчи мавсумининг ғолиби бўлди. Уни амалга ошириш учун «Соҳибкор» маҳалласи ҳудудидан 0,6 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Мажмуа ҳудудида коворкинг маркази, караоке-клуб, кибер спортчилар клуби, шунингдек, савдо, сайёҳлик, маданий ва кўнгилочар иншоотлар қурилиши режалаштирилмоқда. Ёшлар лойиҳасида ишлаш учун мингга яқин ёш кадрларни жалб этиш кўзда тутилмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.