Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ноябрь ойи учун пенсиялар қачон тўлаб берилиши маълум бўлди
02.11.2024

Ноябрь ойи учун пенсиялар қачон тўлаб берилиши маълум бўлди

Ноябрь ойи учун пенсиялар қачон тўлаб берилиши маълум бўлди

Пенсияларни пластик карта орқали олувчи фуқароларга маблағлар 5 ноябргача, нақд пулда олувчиларга эса 27 ноябргача тўлаб бериш режалаштирилган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ноябрь ойи учун пенсиялар банк карталарига қачон ташлаб берилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунигача тўлов топшириқнома (ведомость)лар шакллантиради. Улар ойнинг 4-кунигача пенсияни фуқароларга етказиб бериш юкланган ташкилотга тақдим этилади.

Қонунчиликка кўра, тўловлар учун талаб этиладиган маблағларни жамғарма томонидан ҳар ойнинг 5-санасигача пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан амалга оширилади. Бунда маблағлар ҳар ойнинг 4−27 саналарида МФЙларга борган ҳолда тўлаб берилади.

Шундан келиб чиқиб, пенсияларни банк пластик карта орқали олувчи фуқароларга маблағлар 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчиларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.