22.11.2024
Тошкентда IX Европа фильмлари фестивали бўлиб ўтади
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
29 ноябрдан 1 декабрга қадар Миллий кино санъати саройида ИХ Европа фильмлари фестивали бўлиб ўтади.
Томошабинлар Украина, Австрия, Швеция, Германия, Словения, Болгария, Латвия, Ироқ, Финляндия, Эстония, Исландия, Люксембург, Бельгия, Полша ва Италия фильмларини кўриши мумкин.
Фестиваль Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, маданий алмашинув ва дўстлик рамзи ҳисобланади.
Фестиваль дастурида:
29 ноябрь:
- 11:00 — «Mermaids Donʼt Cry» (Австрия): ўз-ўзини излаш ҳақида замонавий эртак;
- 14:00 — «Imadʼs childhood» (Швеция, Ироқ, Латвия): урушдан азият чеккан бола ҳақида ҳужжатли ҳикоя;
- 19:00 — «The naked truth about band „Zhiguli“» (Болгария): муваффақият учун иккинчи уриниш ҳақидаги таъсирли комедия.
30 ноябрь:
- 11:00 — «Luxembourg, Luxembourg» (Украина): икки ака-ука ҳақида таъсирли ҳикоя;
- 14:00 — «Лола» (Ирландия): келажакда бўладиган радиоэшиттиришларни тутиб қолиш қурилмасини ихтиро қилган опа-сингиллар ҳақида ҳужжатли фильм;
- 19:00 — «The Man Without Guilt» (Словения): кечирим ва қутқариш ҳақида драма;
1 декабрь:
- 11:00 — «Any Day Now» (Финляндия): қолиш ҳуқуқи учун курашаётган қочқин оиланинг ҳикояси;
- 14:00 — «Trained To See: Three Women and The War» (Германия): Иккинчи жаҳон урушидаги уруш мухбирлари ҳақида ҳужжатли фильм;
- 19:00 — «Niebezpieczni dzentelmeni» (Хавфли жаноблар) (Полша): жиноят ҳақида кулгили ҳикоя.
Фильмлар асл тилида субтитрлар билан намойиш этилади. Кириш бепул.