Green Card аризасини тўлдириш 7 ноябргача давом этади
АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдириш муддатини 7 ноябрь соат 21:00 гача узайтирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
100 нафар дўстингизни таклиф қилинг ва iPhone 16 Pro ютиб олинг
Ҳар йили АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури доирасида маълум миқдорда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.
Визалар сўнгги беш йил ичидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади. Бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ виза миқдори белгиланади.
АҚШ ҳукумати ҳар йили «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» (DV) дастури доирасида АҚШда доимий яшаш учун 55 мингтагача виза тақдим этади.
Визалар ҳудудларга бўлинган ҳолда тақсимланади, АҚШга иммиграцияси камроқ бўлган минтақаларга кўпроқ визалар ажратилади. Номзодлар тасодифий танлов орқали сараланиб, кейинги босқичларда суҳбатдан ўтиши керак. Танланган номзодлар кейинги жараёнларда виза тўловини тўлаши зарур.
«Toping.uz» Green Card дастурига мустақил ариза топшириш ва натижаларни текшириш бўйича қўлланма эълон қилган.