Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда «тунги ҳаёт»га рухсат берилиши мумкин. Унда нималар бўлади?
27.11.2024 (янгиланди 27.11.2024)

Тошкентда «тунги ҳаёт»га рухсат берилиши мумкин. Унда нималар бўлади?

Тошкентда «тунги ҳаёт»га рухсат берилиши мумкин. Унда нималар бўлади?

Тошкент шаҳрида тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилди. Эндиликда 24/7 ишлайдиган кафелар ва клублар пайдо бўлиши мумкин.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Тошкент шаҳрида тунги иқтисодиётни ривожлантиришга доир лойиҳани тақдим этди.

Дастурда айтилишича, Тошкент шаҳрида ҳозирга қадар 2 та 24 соат фаолият олиб борадиган гастрономик кўчалар (Султонали Машҳадий ва Тарас Шевченко) мавжуд бўлиб, яна 8 та кўчаларни гастрономик кўчаларга айлантириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, вилоят раҳбарларига туристлар учун дам олиш дастурларини тасдиқлаш орқали савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чекланишига йўл қўйилмайдиган зоналарни аниқлаш ваколати берилган.

Шунга қарамасдан, Тошкент шаҳрида тунги иқтисодиётни ривожлантириш учун биринчи қадам сифатида амалга оширилиши лозим бўлган имкониятлар четда қолиб, бир нечта кўчаларни гастрономик кўчаларга айлантириш чора-тадбирлари билан чекланиб қолинмоқда.

Шу боис Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилган:

  1. 2025 йил 1 февралдан бошлаб тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ишчи гуруҳ ташкил этиш.
  2. Тунги иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар жума ва шанба кунларида дам олиш масканларни 24/7 режимида узлуксиз равишда ишлашини таъминлаш ва тунда фаолият олиб борувчи масканларнинг иш вақти билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш.
  3. Тошкент шаҳрида туристик салоҳиятга эга ҳудудларни белгилаб ушбу ҳудудларда тунги фаолият зоналарини ташкил қилиш.
  4. Тунги иқтисодиёт ривожлантирилиши режалаштирилган шаҳарларнинг ҳар бирида жамоат транспортини 24 соатлик режимга ўтказиш.
  5. «Тунги Тошкент» электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу платформада тунда фаолият олиб борадиган масканлар, тунги жамоат транспорти йўналишлари ҳамда махсус арзонлаштирилган таклифлар ҳақида маълумот олиш имконини яратиш.
  6. Тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган муайян ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларда ёритиш тизимини кучайтириш ҳамда аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

Президентнинг «Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси ҳамда тунги иқтисодиётни ривожлантириш ва лицензиялар бериш тартибини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, дейилади хабарда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.