Об-ҳаво маълумоти: 20-22 декабрь кунлари ҳафта охирларида Ўзбекистон ҳарорат бироз кўтарилади
Жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 21-22 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 21-22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21-22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 декабрда баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 21-22 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21 декабрда кечаси баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 21-22 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21-22 декабрда ёғингарчилик кутилмайд. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 декабрда баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20 декабрда 3° совуқ-2° илиқ, 21-22 декабрда 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21 декабрда кечаси баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 21-22 декабрдакечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 20-21 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. 22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 декабрда кечаси ва кундузи 2-7° совуқ, 21-22 декабрда кечаси 12-17° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.