14.10.2024
Умра зиёратини ташкил этиш бўйича талаблар кучайтирилди
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Энди туроператорлар 1 миллион долларни жамғармага захира сифатида қўйиши, хизматни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги ҳамда 2 йиллик тажрибага эга авиакомпания билан амалга ошириши керак.
12 октябрь куни умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни яхшилашга қаратилган ҳукумат қарори қабул қилинди.
Жорий йилнинг июнь ойида қабул қилинган қарор билан умра зиёрати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
Лицензияловчи ваколатли орган — Дин ишлари бўйича қўмита. Ҳукумат қарори билан, лицензияларни бериш қатъи танлов асосида жорий йилнинг октабр ойидан бошлаб, қўмита томонидан амалга оширилади.