верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Хитойда беморга чўчқа буйраги кўчириб ўтказилди
18.03.2025

Хитойда беморга чўчқа буйраги кўчириб ўтказилди

Хитойда беморга чўчқа буйраги кўчириб ўтказилди

Хитойда буйрак етишмовчилигидан азият чеккан 68 ёшли аёлга гени ўзгартирилган чўчқа буйраги муваффақиятли трансплантация қилинган.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Хитойлик шифокорлар гуруҳи уремия билан оғриган беморга генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа буйрагини муваффақиятли кўчириб ўтказди. Бу турлараро аъзо кўчириб ўтказиш соҳасида муҳим клиник ютуқ ҳисобланади.

Ҳарбий ҳаво кучлари тиббиёт университети Ситсзин шифохонаси шифокорлар гуруҳи 6 март куни буйрак касаллигининг сўнгги босқичидаги 69 ёшли аёлга генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа буйрагини кўчириб ўтказди. Қон айланиши тиклангач, кўчириб ўтказилган буйрак пушти рангга кирди ва тез орада сийдик ажрата бошлади.

Операциядан кейинги олтинчи кунда беморнинг аҳволи барқарор, буйрак фаолияти яхши бўлиб, бир суткада ажралган сийдик миқдори 5468 миллилитргача етди. Шунингдек, буйрак фаолиятини баҳолашнинг асосий биокимёвий кўрсаткичи бўлган қон зардобидаги креатинин даражаси 3-кунга келиб меъёрга тушди. Бу эса дастлабки жарроҳлик муваффақиятли ўтганини кўрсатади, дейди шифокорлар жамоаси.

Саккиз йил олдин сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган бемор мос буйрак донорини топа олмаган ва ҳафтасига уч марта диализга муҳтож бўлган. Касаллик зўрайиши билан диализ билан боғлиқ асоратлар пайдо бўла бошлаган.

Хитойда тахминан 130 миллион киши сурункали буйрак касаллиги билан оғриган бўлиб, буйрак касаллигининг сўнгги босқичидаги беморлар сони ҳар йили узлуксиз ошиб бормоқда.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.