$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
06.01.2025

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

7 январда Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади, кўплаб ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳафта давомида кундузги ҳарорат +5…+8 дан 0…-3 гача ўзгариб туради.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Душанба куни кундузи Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +5…+10 даража, баъзи жойларда +12…+14 даражагача, шимолда +3…+8 даражагача бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

8 январда кечаси ва эрталаб фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради.

8−10 январь кунлари кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

8−10 январда ҳаво ҳарорати кечаси +2…+5 даражадан −3…−6 даражагача пасаяди, кундузи +5…+8 даражадан 0…-3 даражагача ўзгариб туради.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20−23 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 6−8 январда вақти-вақти билан қор ёғади, 7−8 январда баъзи жойларда кучли бўлади.

Тошкентда 6−10 январь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат 7 январь куни кечқурун ва 8 январга ўтар кечаси ёмғир ва қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, 7 январда 10−12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 6 январда кундузи +8…+10 даража, 7 январда кечаси +1…+3, кундузи +6…+8, 8 январда кечаси ва кундузи −1…+1, 9 январда кечаси −3…−5, кундузи +2…+4, 10 январда кечаси −3…−5, кундузи +5…+7 даража бўлади.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.