Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Хонанда Манзура қачон турмуш қуриши ҳақида гапирди
17.11.2024 (янгиланди 18.11.2024)

Хонанда Манзура қачон турмуш қуриши ҳақида гапирди

Хонанда Манзура қачон турмуш қуриши ҳақида гапирди

Таниқли қўшиқчи Манзура Йўлдошева ҳамкасби Ситора Фармонованинг тўйида қатнашиб, унинг яхши кунида ҳамроҳ бўлди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

46 ёшли хонанда Манзура оила қуриши ҳақидаги саволларга қисман жавоб қайтарди. У фақат яхши ният қилишини айтган.

Қўшиқчи дўсти, актриса Ситора Фармонованинг қиз базмида қатнашиб, ушбу жараён акс этган видеони Instagramʼдаги саҳифасига юклаган.

Мухлислар эса хонандадан ўзининг тўйи қачон экани, фақат ёнида куёв билан кўришни хоҳлашларини ёзиб қолдирган. Манзура ҳам ўз навбатида уларга жавоб қайтарган.

«Эзгу тилаклар учун раҳмат. Куёв билан Ситора яшайди, биз эмас. Шу боис унинг эрини кўришимиз ҳам шарт эмас», деб ёзган қўшиқчи. У, шунингдек, ўзининг тўйи ҳақидаги саволларга юрак шаклидаги эможини ёзиб қолдирган.

Манзура (Йўлдошева Манзура Мубораковна) — 1978 йил 21 февралда Тошкент шаҳрида, рассом Муборак оиласида дунёга келган. 2004 йилнинг эсда қоларли воқеаси: Манзура ўзининг кутилган биринчи «Бевафо» номли яккахон концертини «Туркистон» саройининг ёзги биносида ўтказган.

У интервьюларидан бирида ёлғизликдан зериккани, ёш кўриниши сабаби ва ногирон жониворни парваришлаши ҳақида гапириб берганди. Мен ҳам оддий аёлман, албатта ёлғизликдан зерикаман. Лекин бу қазойи қадар. Аллоҳ берган тақдир. Шу қазойи қадарни мен қабул қилиб, шукр қилиб яшашим керак, деган хонанда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.