Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Ўзбекистонлик футболчи мухлислар орасида ўтказилган сўровномада катта устунлик билан ғалаба қозонди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубида ажойиб натижалар кўрсатиб, Франция чемпионатининг октябрь ойидаги «Энг яхши ёш футболчиси» сифатида эътироф этилди.
Ҳусановнинг ушбу ғалабаси учун мухлислар орасида ўтказилган сўровномада катта устунликка эга бўлди. Мукофот учун асосий рақобатчилар сифатида «Марсел» ҳимоячиси Жонатан Роу ва «Лион» футболчиси Малик Фофана ҳам иштирок этишди. Абдуқодир сўровда 47% овоз тўплаб, уларни ортда қолдирди. Жонатан Роу 28% ва Малик Фофана 25% овоз билан ортидан келди.
20 ёшли футболчи октябрда «Ланс» сафида барча 3 ўйинда қатнашди ва Софасcоре баҳоларига кўра ўртача 7 баллик кўрсаткич билан майдонга тушди. Шу йилги мавсумда у клуб билан 11 ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.