верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Хонанда Рухшона иккинчи марта турмушга чиқди
01.10.2024

Хонанда Рухшона иккинчи марта турмушга чиқди

Хонанда Рухшона иккинчи марта турмушга чиқди
Муаллиф

30 ёшли хонанда Рухшона Маҳмудова иккинчи марта оила қурди. Никоҳ маросими 30 сентябрь куни бўлиб ўтди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Қўшиқчи никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани storyʼга жойлаб, бу ҳазил ёки кино эмас, балки ростлигини ёзиб қолдирган.

«Хуллас, шунақа янгилик. Табрикларни қабул қиламиз ва фамилияни ўзгартирамиз. Мен ҳам бахтли бўлишга ҳаққим борку, тўғрими?», — деб ёзади хонанда.

Рухшона 2014 йилда режиссёр Санжар Маткаримовга турмушга чиққанди. Уларнинг бир қиз ва бир ўғил фарзанди бор. Узоқ давом этган жанжаллардан сўнг жуфтлик 2022 йилда ажрашган.

Аввалроқ хонанда «Омон-омон» кўрсатувида бир йил аввал айрим мансабдор шахсларнинг ножўя таклифлари туфайли иккинчи марта турмушга чиққани ҳақида ёлғон гапиришга мажбур бўлгани ҳақида айтганди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.