верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Жанубий Корея Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуради
16.10.2024

Жанубий Корея Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуради

Жанубий Корея Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуради

Жанубий Корея корпорацияси Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Маълум қилинишича, 7−11 октябрь кунлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов Сеул шаҳрида бўлиб, бир қанча компаниялар билан чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказди.

Шунингдек, чиқиндиларни ёқиш орқали «яшил» энергия оладиган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Корея Экспорт-импорт банки вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Бундан ташқари, Искандар Қутбиддинов Корея Атроф-муҳит вазирлиги ҳузуридаги Корея атроф-муҳит корпорацияси (К-эcо) раиси Б. Ан билан учрашди. Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва экологик хавфсизлик борасида тажриба алмашиш бўйича келишувга эришилди.

Якунда Жиззах вилоятида барқарор чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қуриш бўйича умумий қиймати 6,2 миллион долларга тенг бўлган 4 йиллик грант лойиҳа битим имзоланди.

Лойиҳа доирасида полигонни рекултивация қилиш, 300 минг куб метр чиқиндини бир жойга тўплаш, тупроқ билан қоплаш ҳамда чиқиндихона газини йиғиш ва пиролиз усули орқали ёқиш, электр энергия ишлаб чиқариш ускуналарини (электрогенератор) ўрнатиш белгиланган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.