наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Олмадан нима тайёрлаш мумкин: бутун оила учун 5 та осон рецепт
07.10.2024

Олмадан нима тайёрлаш мумкин: бутун оила учун 5 та осон рецепт

Олмадан нима тайёрлаш мумкин: бутун оила учун 5 та осон рецепт
Муаллиф

Олма – нафақат энг қулай ва машҳур мевалардан бири, балки турли хил таомлар тайёрлаш учун ажралмас маҳсулотдир. Ушбу мақолада уй шароитида осон ва тез тайёрланадиган бешта оддий олма рецептини тўпладик. Ҳар қандай фаслда завқланиш учун мазали ва фойдали таомларни кашф этинг.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Олмадан тайёрланадиган асосий таомлар ва уларнинг рецептлари:

●  Олмали оладялар

●  Олмали крамбл

●  Творог ва олмали запеканка

●  Асал ва ёнғоқ қўшилган олмали печене

●  Олмали компот

Олмали оладялар қандай тайёрланади?

lifehacker.ru

Масаллиқлар:

●  Олма – 2 дона

●  Тухум – 2 дона

●  Ун – 150 г

●  Сут – 100 мл

●  Шакар – 2 ош қошиқ (ихтиёрий)

●  Қабартма – 1 чой қошиқ

●  Долчин – таъбга кўра

●  Ўсимлик ёғи – қовуриш учун

Тайёрлаш:

●  Олмани пўсти ва уруғларидан тозалаб, катта қирғичдан ўтказамиз.

●  Катта идишда тухумларни шакар билан аралаштириб, сут қўшиб аралаштирамиз.

●  Секинлик билан ун, қабартма ва долчин солиб аралаштирамиз.

●  Хамирга майдаланган олма қўшиб, мулойимлик билан аралаштирамиз.

●  Товани ўсимлик ёғи билан ўртача оловда қиздирамиз.

●  Товага қошиқ билан хамирни қўйиб, оладялар тайёрлаймиз ва иккала томони қизаргунча қовурамиз.

●  Тайёр оладяларда ортиқча ёғ қолмаслиги учун қоғоз салфеткага қўйиб, иссиқ ҳолда асал ёки сметана билан дастурхонга узатамиз.

Олмали крамблнинг тайёрланиши

1000.menu

Масаллиқлар:

●  Олма – 4 дона

●  Ун – 150 г

●  Шакар – 100 г

●  Сариёғ – 100 г

●  Долчин – таъбга кўра

●  Лимон шарбати – 1 ош қошиқ

Тайёрлаш:

●  Олмани пўсти ва уруғларидан тозалаб, тилимларга кесамиз.

●  Идишда олмаларни лимон шарбати ва долчин билан аралаштирамиз.

●  Олмаларни пишириш қолипига жойлаштирамиз. 

●  Алоҳида идишда ун ва шакарни аралаштириб, кубик шаклида кесилган совуқ сариёғни қўшамиз ва қўлларимиз билан майда урвоқ ҳолатига келгунча аралаштирамиз.

●  Майдаланган урвоқларни олма устига тенг равишда тақсимлаймиз.

●  Олтин ранг бўлгунга қадар тахминан 30-35 дақиқа давомида 180°C гача қиздирилган печда пиширамиз.

●  Таъбга кўра шарикли ванил музқаймоқ билан илиқ ҳолда дастурхонга тортамиз.

Творог ва олмали запеканка тайёрлаш

1000.menu

Масаллиқлар:

●  Олма – 3 дона

●  Творог – 500 г

●  Тухум – 2 дона

●  Шакар – 4 ош қошиқ

●  Буғдой ярмаси (манний ёрма) – 3 ош қошиқ

●  Ванил – 1 чой қошиқ

●  Сариёғ – қолипни мойлаш учун

Тайёрлаш:

●  Олмани пўст ва уруғларидан тозалаб, катта қирғичдан ўтказамиз.

●  Идишда творог, тухум, шакар, ёрма ва ванил шакарни аралаштирамиз.

● Тайёрланган творог аралашмасига майдаланган олмаларни қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз.

●  Қолипни сариёғ билан мойлаймиз ва ичига аралашмани қўямиз.

● 180°С қиздирилган печда тахминан 40 дақиқа олтин рангга қадар пиширамиз.

●  Пишириқни совушга қолдириб, илиқ ёки совуқ ҳолда дастурхонга тортамиз.

Асал ва ёнғоқли олма печенеси қандай тайёрланади?

fort.crimea.com

Масаллиқлар:

●  Олма – 4 дона

●  Асал – 4 ош қошиқ

●  Ёнғоқ – 50 г

●  Долчин – таъбга кўра

●  Сариёғ – 20 г

Тайёрлаш:

●  Олмани бутун ҳолида қолдириб, уларни ядросидан тозалаймиз.

●  Бир идишда асал, ёнғоқ ва долчинни аралаштирамиз.

●  Ҳар бир олмани олинган аралашма билан тўлдирамиз.

●  Ҳар бир олма устига озгина сариёғ қўямиз.

●  Олмаларни қолипга жойлаштириб, қолипнинг пастки қисмига озгина сув қуямиз.

●  Олма юмшоқ бўлгунга қадар тахминан 25-30 дақиқа давомида 180°C гача қиздирилган печда пиширамиз.

●  Таъбга кўра, илиқ олмаларни ванил музқаймоқ ёки сметана билан дастурхонга узатамиз.

Олмали компотни қандай тайёрлаш керак?

1000.menu

Масаллиқлар:

●  Олма – 1 кг

●  Шакар – 250 г (таъбга кўра)

●  Сув – 2,5 л

●  Лимон – 1 дона

●  Долчин – 1 таёқ (ихтиёрий)

Тайёрлаш:

●  Олмаларни тозалаб, катта бўлакларга бўламиз.

●  Катта кастрюлкага сув қуйиб, қайнатиб оламиз.

●  Туғралган олма ва шакарни қайноқ сувга қўшамиз.

●  Лимон пўстлоғини кесиб, шарбатини ва долчин таёқчасини олмаларга қўшамиз.

●  Компотни ўртача оловда тахминан 20 дақиқа давомида қайнатамиз.

●  Компотни 15-20 дақиқага дамлаб қўямиз ва совутилган ёки илиқ ҳолда дастурхонга узатамиз.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.