РУ
O’Z
UZS
/
/
«Ўзбекистон гўзали» танлови якунланди. Унда ким ғолиб бўлди?
25.12.2024

«Ўзбекистон гўзали» танлови якунланди. Унда ким ғолиб бўлди?

«Ўзбекистон гўзали» танлови якунланди. Унда ким ғолиб бўлди?

24 декабрь, сешанба куни Тошкентда «Miss Uzbekistan 2024» миллий гўзаллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ғалаба ва қимматбаҳо унвон Бухоро вакиласига насиб этди.

Энг яхши модель сифатида бухоролик иштирокчи Машҳура Шерназарова тан олинди. У 20 дан ортиқ рақибини ортда қолдирди. Бу ҳақда шоунинг Instagram’даги расмий саҳифасидан маълум бўлди.

Танлов ҳайъати иштирокчиларни бир қанча талаблар бўйича баҳолаган. Лойиҳада Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларидан ташриф буюрган ёш моделлар иштирок этиб, ўз омадини синаб кўрди, дейилади хабарда.

Ғолиблик тожини қўлга киритган Машҳура Instagram’да ўз ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Хусусан, у бу бутун Бухоро билан бу ишни уддалаганини айтиб, уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.