верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда 2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади
10.03.2025

Ўзбекистонда 2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади

Ўзбекистонда 2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йилда Ўзбекистонда маҳаллий янги парранда зоти пайдо бўлишини маълум қилди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Самарқанд вилоятига ишчи ташрифи давомида Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлиб, агропарранда кластери лойиҳаси тақдимоти билан танишган.

Мазкур хўжалик йилига 17 минг тонна парранда гўшти етиштиради ҳамда 75 миллион дона инкубатор жўжасини очиради. Янги агропарранда кластери ишга тушгач, 100 минг бош наслли ота-она галаси, 5 миллион бош иккинчи тартибли наслли парранда, 875 миллион дона инкубацион тухум, 700 миллион бош бир кунлик жўжа ва 1 миллион тонна парранда гўшти етиштириш кўзда тутилган.

“Энг эътиборлиси, 2026 йилда Ўзбекистонда маҳаллий янги парранда зоти пайдо бўлади”, дейилади вазирлик хабарида.

Бунинг учун зарур бўлган 700 миллион тонна озуқа ишлаб чиқариш кооперация асосида йўлга қўйилади. Натижада йиллик экспорт ҳажми 180 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Вазир лойиҳа билан танишиб, унинг истиқболлари юзасидан масъуллар билан фикр алмашди. Шунингдек, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам фаолиятни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани қайд этилди. Самарқанд вилоятининг учта туманида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида жўжа етиштириш ва уларнинг озуқасини таъминлаш бўйича ишлар бошланган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.