Ўзбекистонда 5 декабрь учун об-ҳаво: совуқ ва туман
Ўзгидрометнинг 2024 йил 5 декабрь учун батафсил об-ҳаво ахбороти.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Бу ерда ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, лекин баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5 даража илиқдан 10 даража илиққача бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол. Кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларда туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли туманлари
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.