верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар неча ёшда кўпроқ оила қураётгани маълум қилинди
03.02.2025

Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар неча ёшда кўпроқ оила қураётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар неча ёшда кўпроқ оила қураётгани маълум қилинди

Статистикага кўра, 20 ёшгача бўлган эркакларнинг атиги 1,4 фоизи, аёлларнинг эса 37,7 фоизи никоҳланмоқда.

Статистика агентлиги Ўзбекистонда никоҳланувчи эркаклар ва аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

Унга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида, республика бўйича 271 776 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларнинг эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, фоизда қуйидагича бўлган:

  • 20 ёшгача – 1,4 фоиз
  • 20-30 ёш – 84,3 фоиз
  • 31-40 ёш – 10,1 фоиз
  • 41 ёш ва катталар – 4,2 фоиз.

Қайд этилган никоҳларнинг аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, фоизда қуйидагича бўлган:

  • 20 ёшгача – 37,7 фоиз
  • 20-30 ёш – 53,9 фоиз
  • 31-40 ёш – 6,5 фоиз
  • 41 ёш ва катталар – 1,9 фоиз.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.