Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
ЖЧ-саралаш. Ўзбекистон КХДР билан ўта муҳим ўйин ўтказади — превью
19.11.2024 (янгиланди 19.11.2024)

ЖЧ-саралаш. Ўзбекистон КХДР билан ўта муҳим ўйин ўтказади — превью

ЖЧ-саралаш. Ўзбекистон КХДР билан ўта муҳим ўйин ўтказади — превью
Муаллиф

Бугун, 19 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Лаосда КХДРга қарши майдонга тушади. Бу ўйин 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши учинчи босқичининг 6-тури доирасида ўтказилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ушбу учрашувда интрига етарлича. Бир томонда Қатарга қарши учрашувда мағлуб бўлган Ўзбекистон, иккинчи томонда эса Эрон билан ўйинда сенсация кўрсатишига бир баҳя қолган Шимолий Корея.

Жамоалар ўйинга қандай ҳолатда етиб келмоқда?

Сўнгги саралаш циклининг бешинчи турида Ўзбекистон ҳам, КХДР ҳам мағлуб бўлди. Қизиқарли томони, иккала жамоа ҳам камбекка жуда яқин келганди. Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида иккита гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглаб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо сўнгги дақиқада учинчи голни ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди.

Шимолий Корея эса ўтган турда гуруҳ пешқадами Эронга қарши майдонга тушди. Жамоа биринчи бўлимда учта гол ўтказди. Иккинчи таймда эса эронлик футболчига кўрсатилган қизил карточка туфайли вазият ўзгарди. КХДР футболчилари иккита гол киритди ва 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Яратилган ўнлаб имкониятлардан фойдаланилганда ўйин дуранг билан ҳам тугаши мумкин эди.

Гуруҳдаги вазиятга қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси охирги ўйиндаги мағлубиятга қарамай 10 очко билан иккинчи ўринни сақлаб турибди. Таъқибчилар БАА ва Қатарда 7 тадан очко бўлиб, 6-турда улар ўзаро ўйин ўтказади. Бу Катанес шогирдларига қўл келиши аниқ. Мартгача давом этадиган танаффусдан олдин терма жамоа гуруҳдаги вазиятни яна ўзи учун яхшилаб олиши мумкин.

Шимолий Корея 2 очко билан сўнгги ўринда бораётганига қарамай, курашда қолмоқда. Жамоа керакли ўринлар учун ҳар қандай ўйинда жанг таклиф қила олади.

Ўзаро ўйиндаги натижа

Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ушбу саралаш циклининг биринчи турида, 5 сентябрь куни Тошкентда майдонга тушганди. Учрашув Сречко Катанес шогирдларининг устунлигида ўтган бўлсада, 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чекланган. Ўйиндаги ягона голни Жалолиддин Машарипов киритганди.

Баҳсда Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлсада, биргина вазият барчасини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгиланганди. Бироз дарвозабон Ўткир Юсупов 11 метрлик зарбани қайтарган. Бугунги учрашувда ҳам мана шундай биргина ҳолат барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Бунга КХДР-Эрон учрашувида ҳам гувоҳ бўлдик.

Гуруҳдаги вазият

Ўзбекистон жаҳон чемпионатларининг финал босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган, аммо ҳозир терма жамоа мундиалга йўлланма олишга яқин турибди. Материал эълон қилинаётган вақтда у «А» гуруҳида 10 очко билан иккинчи ўринда, БАА ва Қатардан уч очко олдинда бўлиб турибди. Сўнгги турда айнан қатарликлар билан ўйнаган ўзбекистонликлар 2:3 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. Ҳал қилувчи тўп қўшиб берилган дақиқаларнинг ўн иккинчисида киритилди.

Саралаш босқичининг дастлабки тўрт турида Сречко Катанец шогирдлари КХДР (1:0), Қирғизистон (3:2) ва БАА (1:0) термаларини мағлуб этган, шунингдек, Эрон билан дуранг ўйнаганди (0:0). КХДР жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичидаёқ муаммоларга дуч келди, аммо якунда ўз квартетида Сурия ва Мянмани ортда қолдирди. Гуруҳда биринчи ўринни Япония, иккинчи ўринни эса КХДР эгаллади.

Ҳозирда шимолий кореяликлар гуруҳда охирги ўринда бўлиб турибди. Тўртта ўйинда КХДР фақат Қатар (2:2) ва БАА (1:1) билан дуранг ўйнаб жами 2 очко олди. Бошқа учрашувларда Син Ён-Нам шогирдлари Ўзбекистон (0:1), Қирғизистон (0:1), бир неча кун аввал эса иккинчи бўлимни озчилик бўлиб ўтказган Эронга (2:3) имкониятни бой берди.

Ўзбекистон Қатарга мағлуб бўлгач, Сречко Катанец бошчилигида 17 ўйиндан иборат асосий вақтдаги мағлубиятсиз церийага якун ясалди. Шимолий Корея терма жамоаси эса кетма-кет етти учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти ва бу туфайли гуруҳда қийин аҳволга тушиб қолди.

Миллий терма жамоа 2015 йилдан буён ўтказилган сўнгги бешта ўйинда КХДР термасига мағлуб бўлмаган. Умуман олганда, рақиблар ўзаро 11 марта тўқнаш келган, Ўзбекистонда 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. 7 та гол ўтказиб юборилган бўлса, 21 та гол урилган.

Таркибдаги йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоаси бугунги ўйин олдидан бир қатор йўқотишларга дуч келди. Қатарга қарши ўйинда жамоа сардори Элдор Шомуродов жароҳат олди ва КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ўтган баҳсни тўлиқ ўтказган бўлсада, Шимолий Корея билан ўйнай олмаслиги тасдиқланди.

Ҳужумдаги асосий ўйинчи жароҳат олгани бошқа футболчиларга, масалан, Бобир Абдухолиқовга имконият яратиши мумкин. Аммо Сречко Катанецнинг консерватив қарашларини ҳисобга олган ҳолда асосий тўққизлик ҳужумчисиз таркибни ҳам кўришимиз мумкин.

Жамоа асосий ҳужумчисиз ҳам гол ура олиши мумкинлигни намойиш этди. Қатарга қарши иккала голни ҳам вингер Аббос Файзуллоев киритди. Бироқ майдон марказидаги йўқотиш, Отабек Шукуровнинг жароҳати ўйин ритмини ушлашда қийинчиликлар туғдириши мумкин.

«Саралаш доирасидаги барча 10 та учрашувни йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ. Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди деб ўйлайман. Улар бу имкониятдан унумли фойдаланишлари керак», — деди Сречко Катанец ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

Мураббийлар фикрлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қатар билан ўйиндан сўнг футболчиларда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлганини, лекин улар машғулот ўтказган майдон сифати яхши эмаслигини қайд этиб ўтди.

«Биринчи учрашувдан сўнг тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Футболчиларнинг барчаси тайёргарликни давом эттиришди. Фақатгина майдон масаласида сал муаммолар бўлди. Тайёргарлик учун ишлатилган майдон яхши эмасди. Шунга қарамасдан бизни эртага муҳим учрашув кутиб турганини яхши биламиз. Ижобий натижа қайд этиш учун барча ишни қиламиз», — деди у.

Катанес матбуот анжумани давомида Қатардан учралган мағлубиятни ҳам эслаб ўтди. «Саралашдаги барча учрашувларни умуман йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ. Шу сабабли, эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатадиган вақт келди деб ўйлайман. Улар бу имкониятдан яхши фойдаланишлари талаб этилади», — деди у.

Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Ён-Нам учрашувда муваффақият қозониш учун жамоа қўлидан келган барча имкониятни ишга солишини таъкидлади ва бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрилганини қайд этди. Унинг айтишича, Шимолий Корея терма жамосида Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида стратегия мавжуд.

«Ўйин билан боғлиқ барча тайёргарликларни пухта бажардик. Учрашув давомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга мослашиш жуда муҳим. Футболчиларимиз ўйинга тўлиқ тайёр ва яхши натижага эришиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз», — деди у.

Матбуот анжуманида қатнашган Шимолий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Хан Кван Сон ҳам Ўзбекистон терма жамоаси чуқур ўрганилгани ва уларга қарши қандай ўйнаш кераклиги аниқлаб олинганини таъкидлади.

«Шу сабабли эртанги баҳсда яхши натижаларга эришамиз, деб ўйлайман. Биз Ўзбекисонга қарши дастлабки учрашувда кутилган натижага эришолмадик. Бу муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, навбатдаги ўйин учун чуқур тайёргарлик кўрдик. Эрон жамоасига қарши баҳсда йўл қўйган камчиликларимизни Ўзбекистон жамоасига қарши баҳсда такрорламаслик учун бор маҳоратимизни ишга соламиз», — деди у.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.