верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 41,1 млрд доллардан ошди
08.10.2024

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 41,1 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 41,1 млрд доллардан ошди
Муаллиф

Сентябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

1 октбрь ҳолатига кўра, мамлакат захиралари бир ойда 1,95 миллиард долларга ошиб, 41,14 миллиард долларни ташкил этди. Бу маълумотлар эълон қилина бошланганидан кейинги давр учун энг юқори кўрсаткичдир.

Бунинг асосий сабаби олтин захираларининг ўсиши билан боғлиқ бўлди. Ўз навбатида, унинг қиймати ҳам рекорд кўрсаткичини янгилади — 31,86 миллиард доллар ёки ўтган ойга нисбатан 1,46 миллиард долларга кўп.

Шу билан бирга, захираларнинг соф ҳажми олдинги даража — 12 миллион троя унцияда (373,2 тонна) ўзгаришсиз қолди. Эркин конвертация қилинувчи валютадаги активлар ҳажми 516,3 миллион долларга ошиб, сентябрь ойи охирида 8,7 миллиард долларни ташкил этди.

Марказий банкнинг хорижий ҳисобварақларидаги нақд валюта ҳажми 518,2 миллион долларга ошиб, 8,67 миллиард долларга етди. Шундан 378,7 миллион доллари бошқа Марказий банклар ва ХВФда, қолган 8,29 миллиард доллари эса бошқа хорижий молия институтларида сақланади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.