7–8 декабрь кунлари дам олиш кунларида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: қор ёғади
«Ўзгидромет» ҳафтанинг якунида, дам олиш кунларида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат анча совуқ бўлиши ва қор ёғиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, 7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шанба ва якшанба кунлари баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3° совуқдан 2° илиқгача, кундузи 3-8° илиқгача, 8 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқдан 2° илиқгача бўлади.
Бухоро вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Якшанба куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.
Навоий вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушади. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиқ, 8 декабрда якшанба куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, Навоий вилоятининг шимолида 7 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради. 7 декабрь, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрь, якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Дам олиш кунлари туман тушиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиқ, 8 декабрда кечаси ва кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрь, якшанба куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли туманлари
Ҳаво ўзгариб туради. 7 декабрь, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрь, якшанба куни вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади: ёмғир, қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 8 декабрда кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.