РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 29 январь куни -10 даража совуқ бўлади
28.01.2025 (янгиланди 28.01.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 29 январь куни -10 даража совуқ бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 29 январь куни -10 даража совуқ бўлади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3°  совуқ-2° илиқ бўлади.

Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2°  совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2°  совуқ-3° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3°  совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.