верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Йошко Гвардиол Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди
29.01.2025

Йошко Гвардиол Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

Йошко Гвардиол Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол жамоанинг янги аъзоси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусановнинг «Челси»га қарши дебюти ҳақида фикрини билдириб, унга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

«У яхши йигитга ўхшайди. Ўтган ўйинда яхши ўйнади. Премьер Лигада Челсига қарши ўйинда дебют қилиш осон эмас. У ҳали ёш, биз унга ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз. Абдуқодир мен ёки тажрибали ўйинчиларга бемалол суяниши мумкин, уни қўллаб-қувватлаймиз, ёрдам берамиз», дейди хорватиялик футболчи.

Маълумот учун, АПЛ 23-тур доирасида «шаҳарликлар» «Челси»га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов АПЛда ўйнаган илк ўзбекистонликка айланди.

Бугун, 29 январь куни Гвардиола шогирдлари Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Брюгге»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувда «шаҳарликлар»ни фақат ғалаба қаноатлантиради. Бошқа ҳар қандай натижа АПЛ клубини мусобақа билан хайрлашишига олиб келади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.