наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда ёмғирлар мавсуми. Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида сўзлаб берамиз ва ҳар кун учун 7 та образни кўрсатамиз
20.10.2024

Тошкентда ёмғирлар мавсуми. Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида сўзлаб берамиз ва ҳар кун учун 7 та образни кўрсатамиз

Тошкентда ёмғирлар мавсуми. Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида сўзлаб берамиз ва ҳар кун учун 7 та образни кўрсатамиз
Муаллиф

Мана қуёшли дам олиш кунлари ҳам ўз ниҳоясига етди, энди эса ишлар, ташвишлар ва бошқа одатий юмушларга қайтиш вақти келди. Лекин тушкунликка тушманг: ўзингизга иссиққина чой дамланг, олиб кетиладиган кофе олинг ва муваффақият сари олға. Ташқарида ёмғир бўлса ҳам, бизда ҳар доим соябон, ёзнинг илиқ хотиралари ва модага мос кийимлар бор, уларни Маша меҳр билан тўплаган, об-ҳавони эса Ўзгидромет синоптиклари айтиб беради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тошкентда бир ҳафталик — 21-27-октябр учун об-ҳаво: 

21-октябр

Душанба – оғир, хомушли ва бу сафар булутли кун бўлади. Лекин бу куннинг кўнгилни кўтарадиган жиҳати, кундузи ҳаво ҳарорати +23 даражагача кўтарилиши мумкин ва сиз ишга иссиқ куртка билан боришингиз шарт эмас. Уни кийишни кечки вақтга олиб қўйинг: кечаси ҳарорат +12 бўлади. Ҳозир эса энг кутилмаган образларингизни офисга кийиб чиқинг. Машанинг танлови: “Buyursin” брендининг иккиталик костюми.

22-октябр

Тошкентда ёмғир мавсуми қисқа танаффусдан кейин давом этмоқда. Уйдан соябон билан чиқамиз ва иссиқроқ кийинамиз. Қайноқ қалбингиз ҳам ёрдам бермайди – термометр +19 даражани кўрсатмоқда. Соябонсиз қолганлар (Маша ҳам) эса янги трендларни излайди ва ёмғирдан сақловчи модага мос аксессуарлар топади – масалан, бейсболка ва винтаж Dior жакетига нима дейсиз?

23-октябр

Чоршанба – ҳафтанинг энг совуқ кунларидан бири. Тошкентда бугун об-ҳаво унчалик яхши эмас: +14 ва кечаги ёмғир излари ҳали ҳам сақланмоқда. Севимли устки кийимларни олиб чиқиш вақти келди – Машанинг танлови: дизайнер Нулифар Абдувалиеванинг бахмал чопони, у Akmal Nurнинг расмидан репродукция билан безатилган.

24-октябр

Пайшанба куни Тошкентда яна +14, лекин баъзи жойларда ҳаво очилиши ва камдан-кам ёмғирлар кузатилади. Ташвишланманг, қуёш чиқади, лекин фақат кечки +9 даражадан кейин. Аммо ҳозирча ичимиздаги қуёш ва трендлар исинишга ёрдам беради: Маша макси ипак кўйлаги ва бургунди рангли “Oy&ʼNur” калта чопонини кийган.

25-октябр

Агар сиз ҳам биз каби жума кунини яхши кўрсангиз, у сизга манзур келади. Ёмғирлар ўтиб кетди, булутлар тарқалди, энди эса қуёш кўзойнакларини тақамиз ва SPF-крем суртамиз. Аммо иссиқ устки кийимларни ечмаймиз, бугунги ҳарорат +15 даража. Шунинг учун палто ёки тренч остидан енгилроқ кийим кийиш тавсия қилинади. Машанинг танлови: қанот енгли ва шоколад рангли узун кўйлак.

26-октябр

Агар сиз шанба куни ёзги иссиқни қайтишини кутган бўлсангиз, хато қиласиз. Кундузи ҳарорат зўрға +16 даражага етади. Шунинг учун Маша уйда қолишга қарор қилди. Сериалларни томоша қилиш, пишириш ва шунчаки дангасалик қилиш учун бугун унинг танлови — қаймоқ рангли попуклар ва лола гуллари билан безатилган пижама.

27-октябр

Якшанба – оилавий дам олиш куни ва яна қуёшли. Аммо кузги қуёшга алданиб қолманг: ҳарорат +12 даража бўлади. Нонушта қилинг ва иссиқроқ кийиниб, оилангиз билан сайр қилинг. Сиз учун Тошкентнинг энг яхши жойлари рўйхатини туздик: мазали сирник истеъмол қиладиган ва бутун оила учун кўнгилочар жойлар. Образлар билан тажриба қилишни унутманг ва мос келмайдиган нарсаларни уйғунлаштиринг: масалан, классик узун юбкани спортли ҳуди билан кийиб кўринг, ишонамизки бундай уйғунлик сизга ҳам манзур бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.