19.04.2025
Зоҳид Уммон даволаниш учун Туркияга жўнаб кетди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Зоҳид Рисқиев аёли Камола Артикова билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Зоҳид у ерда бир нечта операцияларни бошдан кечириши кутилмоқда. Бу ҳақда унинг оила аъзолари ижтимоий тармоқда хабар берди.
Видеода қўшиқчи аэропорт ичидан секин юриб ўтиб, ногиронлар аравачасига ўтириб, самолётга чиқиб олганини кўриш мумкин. Унга ходимлар ёрдам берган.
Рисқиев айни вақтда Истанбул шаҳрида ва кўрикдан ўтмоқда. Зоҳид бир неча йил олдинги авариядан сўнг юришда бир қанча муаммоларга дуч келганди.