наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳиндистон тўлов тизими Humo ва Uzcard билан интеграция қилиниши мумкин
30.10.2024

Ҳиндистон тўлов тизими Humo ва Uzcard билан интеграция қилиниши мумкин

Ҳиндистон тўлов тизими Humo ва Uzcard билан интеграция қилиниши мумкин

Ҳиндистоннинг Unified Payments Interface (UPI) тўлов тизими Humo ва Uzcard билан интеграция қилиниши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

29 октябрь куни Марказий банкда Ҳиндистоннинг NPCI Миллий тўлов тизими корпорацияси вакиллари билан ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказилди.

Унда мамлакатнинг рақамли тўлов тизимларидаги тажрибаси, NPCI тўлов тизимининг оммабоп ва қулай хизматлари, сўнгги технологиялар ва киберхавфсизлик талабларига мослиги хусусида тақдимот қилинди.

Суҳбат давомида томонлар мамлакат тўлов тизимини такомиллаштириш ҳамда киберхавфсизликни ривожлантириш соҳаларида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, NPCI вакиллари бирлашган тўловлар интерфейси Unified Payments Interface (UPI)ини Ўзбекистондаги Humo ва Uzcard тўлов тизимлари билан интеграция қилиш имкониятига қизиқиш билдирди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.