4-декабрда қандай байрамлар нишонланади? Қучоқлашиш куни, Янги йил совғаларини буюртма қилиш ва бошқа байрамлар
4-декабрда тарихда содир бўлган муҳим саналардан бири: шу куни Биринчи Болқон уруши тугаган, актриса Элизабет Тейлор еттинчи марта турмушга чиққан, афсонавий “Led Zeppelin” рок гуруҳи эса ўз фаолияти якунлаганини эълон қилган. Бу санага оид янада кўпроқ қизиқарли байрамлар ҳақида қуйида билиб олишингиз мумкин.
Қучоқлашиш куни
Бу байрамни нафақат 4-декабрь, балки ҳар куни нишонлаш мумкин! Психотерапевтларнинг тадқиқотларига кўра, бир кунда одамга камида тўрт марта қучоқлашиш етарли бўлади, соғлиғингизни яхшилаш учун эса саккиз марта!
Янги йил совғаларини буюртма қилиш куни
Янги йил олдидан Қорбобога хат ёзиш ва хоҳлаган нарсаларингиз рўйхатини тузишнинг айни вақти. Балки сиз янги телефон, кофемашина ёки чиройли туфли хоҳларсиз? Истакларингизни айтишдан уялманг – арча тагида топишингиз мумкин бўлган совғаларни чин дилдан сўранг!
Банклар куни
4-декабрда нишонланадиган халқаро байрам БМТ томонидан молиявий барқарор тизимни ривожлантириш учун белгиланган. Шу муносабат билан янги картани расмийлаштириш, ҳисоб очиш ёки шунчаки шаҳарнинг энг чиройли банки олдида суратга тушишни таклиф қиламиз.
Атроф-муҳит куни
Таиландда нишонланадиган байрам, лекин биз ҳам экология ҳақида бугунги байрам сабабли қайғуришимиз кераклигини эслаш учун ажойиб имконият. Бугун чиқиндиларни саралаш, пластик пакетлардан воз кечиш, дўконда бир марталик идишдан фойдаланмаслик ёки парклардаги қушларни боқиш каби кичик ишлар билан экологияга ёрдам бера оласиз.
Печене куни
Печенени энг кўп севувчилар – америкаликлар томонидан нишонланадиган байрам. Янги йил олдидан тайёрланадиган мазали занжабил печенеси рецепти билан биз ҳам бу байрамни қўшилиб нишонлаймиз.
Занжабил печенеси – рецепти:
Шакар – 100 гр
Асал – 170 гр
Зираворлар: занжабил, кардамон, долчин, чиннигул – ҳар бири 1,5 чой қошиқдан
Сода – 2 чой қошиқ
Сариёғ – 130 гр
Тухум – 1 дона
Ун – 500 гр
- Печни 180 даражага қиздирамиз. Каструлда шакар, асал ва зираворларни қайнатиб оламиз. Оловни ўчириб, сода қўшамиз ва аралаштирамиз (аралашма кўпириши керак). Совутамиз.
- Кейин сариёғ, тухум ва унни қўшиб, хамир тайёрлаймиз.
- Хамирни ёйиб, 4-5 мм қалинликда ёйиб, печенеларни кесамиз.
- Печга қўйиб, 10-15 дақиқа пиширамиз. Тайёр печенени глазур, шоколад, бирор сепиладиган безак ёки ўзингизга ёқадиган кўринишда безашингиз мумкин.