«Ланс» мураббийи Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
«Ланс» бош мураббийи Уилям Стилл жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги тўғрисида гапирди.
Биз ҳақиқатни яширмоқчи эмасмиз. Музокаралар олиб борилаётгани ва ишлар олға силжиётганини биламиз. Унинг иши юришиб кетяпти. Биз аҳмоқ эмасмиз.
Бироқ у ҳали ҳам «Ланс» ўйинчиси ҳисобланади.
Агар бирор нарса ўзгарса, сиз буни мендан олдинроқ билиб оласиз, шубҳасиз. Агар Қодир мавжуд бўлса, у «Гавр» билан ўйинда (12 январь) иштирок этади, — дея Стиллнинг сўзларини L’Équipe нашриёти келтирмоқда.
Илгари хабар қилинганидек, «Манчестер Сити» ва «Ланс» Хусановнинг трансферини бонус билан бирга 40 миллион еврога келишиб олишган. Битим якунланиш арафасида турибди.