10.03.2025
(янгиланди 10.03.2025)
Муниса Ризаева қизларга жиддий мурожаат билан чиқди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқиш арафасида бўлган қизларга бир қанча маслаҳатлар берди.
У қизлардан турмуш ўртоқ танлаш масаласига онгли ёндашишни сўраган, одам ҳар доим биринчи кўринганидек бўлмаслигини айтган.
«Агар сиз ҳақоратланган, калтакланган ёки манипулятсийга учраган бўлсангиз, кетинг. Сизнинг фаровонлигингиз ва хотиржамлигингиз энг муҳими», — дейди у.
У видео давомида эркаклар томонидан ишлатиладиган бир қанча ибораларни қайд этиб, бундай кишилардан тезроқ кетиш кераклигини ва сабр қилмасликни уқтирган.