$750 млн чиқиндида: британиялик йўқолган биткоинлар сабаб полигонни сотиб олмоқчи


Қайд этилишича, 2013 йилда 7500 биткоинли қаттиқ диски ташлаб юборилган британиялик Жеймс Хауэллс қурилмани қидириш учун бутун шаҳар чиқиндихонасини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
2013 йилда 7500 биткоинли қаттиқ дискни ташлаб юборган британиялик Жеймс Хауэллс қурилмани қидириш учун бутун шаҳар ахлатхонасини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида «The Guardian» хабар бермоқда.
Илгари Нюпорт шаҳри маъмурияти унга ёрдам кўрсатишдан бош тортган ва суд амалдорлар томонини олган, бироқ Хауэллс ўтган йиллар давомида қиймати қарийб $750 млнгача етган ўз жамғармаларини топиш умидини йўқотмаяпти.
Жеймснинг айтишича, диск 12 йил олдин хато туфайли ташлаб юборилган ва ўшандан бери у уни қайтариб олишга уриниб келмоқда.
Хауэллс маҳаллий ҳокимиятдан қаттиқ дискни қайтаришда ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилган, аммо ҳар сафар рад жавобини олган.
У ахлатни саралаш ва биткоинлар топилган тақдирда уларни бўлишишни ўз ичига олган турли хил режаларни ишлаб чиққан. Шаҳар маъмурияти эса ўз рад жавобларини ҳуқуқий, иқтисодий ва экологик сабабларга кўра қазиш ишларини олиб боришнинг имкони йўқлиги билан изоҳлаган.
Британиялик шахс ҳукумат билан суд жараёнини бошлаган, бироқ охир-оқибат суд Хауэллснинг чиқиндихонага киришга рухсат бериш ёки 495 млн фунт стерлинг (тахминан $613 млн) миқдорида товон пули тўлаш ҳақидаги даъвосини рад этган. Судья ўшанда бу даъвони қўзғатиш учун «оқилона асослар» мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
Маъмурият чиқиндихонани ёпишни режалаштирмоқда ва унинг ҳудудининг бир қисмида қуёш электр станциясини қуришга рухсат олди, деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, Хауэллс эса энди йўқолган бойликни топиш учун чиқиндихонани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
У чиқиндихонанинг тез орада ёпилиши ҳақидаги хабар ўзи учун «мутлақо кутилмаган янгилик» бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, маъмурият судда биткоинларни қидириш учун чиқиндихонани ёпиш Нюпорт аҳолисига жуда катта салбий таъсир кўрсатишини билдирган, энди эса улар аслида чиқиндихонани ҳар қандай ҳолатда ҳам ёпишни режалаштирганини маълум бўлди.