РУ
O’Z
UZS
/
/
Абдуқодир Ҳусанов «Челси»га қарши ўйинда асосий таркибда тушадими?
24.01.2025

Абдуқодир Ҳусанов «Челси»га қарши ўйинда асосий таркибда тушадими?

Абдуқодир Ҳусанов «Челси»га қарши ўйинда асосий таркибда тушадими?

Футбол бўйича АПЛнинг 23-туридан ўрин олган марказий баҳс 25 январь, шанба куни Лондонда бўлиб ўтади. Унда «Челси» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

Кўплаб нашрлар ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилмоқда. Масалан, «Спортингнеwс» нашри Гвардиола шогирдлари қуйидаги таркибда майдонга тушишини таҳмин қилмоқда:

«Манчестер Сити»нинг тахминий таркиби (3-2-2-3, ўнгдан чапга): Эдерсон (дарвозабон) — Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол — Люис, Гундўған — Де Брюйне, Грилиш — Фоден, Ҳоланд, Мармуш.

Нашрнинг маълум қилишича, Натан Аке Парижга сафар қилмаган, Рубен Диаш эса танаффус вақтида мураббийга ўйинни давом эттира олмаслигини айтган. Португалиялик марказий ҳимоячининг ўрнига Жон Стоунс эмас, балки Рико Люиснинг туширилгани футболчининг асосий таркибда ўйнашга ҳали тайёр эмаслигини кўрсатмоқда.

Бу ҳолат янги ўйинчилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсга имконият эшигини очади. Айниқса, Ҳусановнинг Лига 1 даги тажрибаси уни асосий таркибга қўшилиш учун энг реал номзодга айлантиради.

Майдоннинг бошқа томонида Жереми Доку ва Савинёнинг жорий ҳафтадаги жисмоний муаммолари туфайли Омар Мармуш дарҳол таркибга қўшилиши мумкин.

Гвардиола «ПСЖ»га қарши баҳсда Бернарду Силва ва Матео Ковачичнинг ўйинидан норозилигини билдирган. Гундўған ва Жек Грилиш уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин, аммо ҳозирча идеал ечим мавжуд эмас.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.