РУ
O’Z
UZS
/
/
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди
11.01.2025

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди

Машҳур футбол журналисти Фабрицио Романо «Ланс» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубига трансфер қилинганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчи APL жамоасига 40 млн еврога сотилган.

Футбол журналисти Фабрицио Романо ўзининг X саҳифасида «Ланс» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубига трансфер қилинганини маълум қилди.

«Ланс» 20 ёшли ўзбекистонлик футболчини АПЛ жамоасига 40 млн еврога трансфер қилишга рози бўлган.

Ўзбекистонлик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти бўлади.

Аввалроқ журналист Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар ойнасида «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ҳимояни кучайтиришдаги асосий мақсадига айланган. Футболчининг «шаҳарликлар»га ўтиши бўйича музокаралар ҳал қилувчи босқичда эканини ёзганди.

Ҳусановнинг карьераси

Ҳусанов фаолиятини Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клуби академиясида бошлаган, бироқ, мураббийларнинг фикрича, у жуда «кичик ва кучсиз» бўлган. 2022 йилда у Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубига ўтган ва у ерда тезда асосий ўйинчига айланган.

2023 йилда Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоаси билан турнир давомида фақат битта гол ўтказиб юбориб ёшлар ўртасидаги (U-20) Осиё кубогида ғолиб чиққан. У дунёнинг энг истиқболли ҳимоячилари рўйхатига киритилган. Кейинчалик у асосий терма жамоа аъзосига айланди.

Ўша йили «Ланс» Ҳусановни рамзий 100 минг евро эвазига жамоасига қўшиб олди. Дебют мавсумида у Лига 1 да 11 ўйин ўтказди, Чемпионлар лигасида икки марта, жумладан, «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга тушди.

Французларнинг асосий марказий ҳимоячиси Кевин Дансонинг соғлиғидаги муаммолар туфайли Ҳусанов «Ланс»нинг асосий ўйинчисига айланди. Унинг ишончли ўйинлари жамоага Лига 1 даги энг яхши ҳимоялардан бири бўлишга ёрдам берди (16 ўйинда клуб 15 та гол ўтказиб юборди, фақат ПСЖда камроқ — 14 та).

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.