Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Афсонавий «Сетора» катта саҳнага қайтмоқда: Гуруҳнинг янги концерти ҳақида маълумотлар
22.11.2024 (янгиланди 22.11.2024)

Афсонавий «Сетора» катта саҳнага қайтмоқда: Гуруҳнинг янги концерти ҳақида маълумотлар

Афсонавий «Сетора» катта саҳнага қайтмоқда: Гуруҳнинг янги концерти ҳақида маълумотлар

Афсонавий «Сетора» гуруҳи узоқ йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтяпти. Гуруҳ сўнгги бор 2004 йилда концерт дастурини мухлислар эътиборига тақдим этганди. Орадан роппа-роса 20 йил ўтиб, 1–3 декабрь кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида афсонанинг қайтишига гувоҳ бўлишингиз мумкин. «Сетора» гуруҳи концертдан аввал ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Бошловчи Даврон Кабулов «Сетора» гуруҳининг ташкилий ишлар бўйича продюсери сифатида гуруҳ аъзолари билан бирга матбуот анжуманида қатнашди. «Сетора» қизлари — Лайло, Феруза ҳамда Комила бундан йигирма йиллар аввал ноябрь ойида сўнгги концертини бергани ва яна ноябрнинг охири, декабрнинг илк кунларида уларга «Халқлар дўстлиги»нинг эшиклари очилаётганини ўзига хос белги деб билди. Журналистларнинг узоқ кутилган концертда қандай янгиликлар бўлади, деган саволига Комила Хўжаева шундай жавоб берди:

Бизни узоқ йиллар кутган, соғинган мухлисларимиз бор, улар учун энг ҳит даражасига чиққан, шлягер қўшиқларимизни ижро этамиз. Бу биз учун қайсидир маънода ортга қайтиш ҳиссини туйишимизга ёрдам беради. Айнан 20 йил аввал, 1 декабрда «Тарона рекордс»да бизнинг биринчи нохуш суҳбатимиз бўлиб ўтганди ва «Сетора» катта танлов қаршисида қолганди. Йиллаб танаффусдан сўнг бизга чинакамига ишониб қўллаб-қувватлаган инсон Даврон Кабуловдан чинакамига миннатдормиз. Бизнинг концерт беришимиз фикри Даврондан чиқди ва бу фикр унга бир неча йиллар аввал келган экан.

«Сетора»нинг концертини кутаётган мухлисларни сувга ташна бўлиб турган инсонга ўхшатса бўлади. Эътиборни тортиш учун бу гуруҳ ўзгача йўналиш, саҳна декорациялари ёки қандайдир пиарга муҳтож эмас, деб ўйлайман. «Сетора»нинг шунчаки ўзини севадиган мухлислари бор. Қўшиқлар масаласига келсак, янгилик йўқ эмас, бор, албатта. Гуруҳнинг ҳеч бир қўшиғи концертда эски талқинда бўлмайди.

Барчаси янги талқинда, ҳозирги овозда куйланади. Агар бирорта таронани эски талқинда эшитсангиз, бемалол менинг устимдан ёзиб беришингиз мумкин (кулиб). Бу ишга ҳаракатни шу йилнинг бошида бошлаганмиз. Концертда фонограммадан фойдаланилаётгани ташкилий ишлар билан боғлиқ. Менимча, концертда фонограмма ёки жонли ижрода куйлашнинг аҳамияти у қадар катта эмас. Энг муҳими, томошабин завққа тўлса, бас.

2019 йилда «Миллион» жамоасининг концертида «Сетора»ни меҳмон санъаткорлар сифатида саҳнага олиб чиқишга биринчи қадамни қўйгандим. Уларни санъат саройининг саҳнасига олиб чиққунча жуда кўп тўсиқларга дуч келганман, аммо буни ўз жамоамга ҳам, гуруҳ қизларига ҳам айтмаганман. Ўша вақтда гуруҳнинг яккахон концерти ҳақида бироз гаплашганмизу, лекин бу фақат орзу бўлган. Орадан беш йил ўтиб, ўша орзунинг рўёбини кўриб турибмиз, дейди Даврон Кабулов.

Мухбирнинг «Концертдан кейин гуруҳ тўлиқ таркибда ижодни Ўзбекистонда давом эттирадими?» деган саволига Феруза Латипова жавоб берди:

Албатта, ижодни давом эттирамиз, лекин шошиб, пала-партишлик билан эмас. Янги ижод намуналарини секин-секин бериб борамиз, яна концерт бериш ниятимиз бор. Аммо, биласиз, мен Америкада яшайман, шундай бўлсада, бундан буёғига Ўзбекистонга тез-тез келиб тураман, деди у.

Гуруҳ аъзоси Феруза Латипова узоқ йиллардан бери АҚШда яшаб, ўша ерда ижодини давом эттиряпти. У Америкадаги ўзбекларнинг тўйларига, келин салом маросимларига бориб, хизматда бўлади, ўзбеклар билан ҳамнафас  яшайди.

«Сетора» гуруҳи аъзоларининг имижи ўша даврларда ўзбек қизлари орасида жуда оммалашганди. Концертда ўша давр муҳитини қайтаришга гуруҳ қизлари ваъда берди.

Концертда «Хайр мактабим» таронасидаги дуэтдош Равшан Собиров саҳнага чиқадими, умуман олганда, дуэт тароналар бўладими, деган саволга гуруҳ аъзолари «Бу сир, концертга келган мухлислар билиб олади» дея барча тафсилотларни бўлишишни истамади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.