наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Акнеда сут ичиш мумкин эмасми? Дерматолог 9 та энг муҳим саволга жавоб берди
23.09.2024

Акнеда сут ичиш мумкин эмасми? Дерматолог 9 та энг муҳим саволга жавоб берди

Акнеда сут ичиш мумкин эмасми? Дерматолог 9 та энг муҳим саволга жавоб берди
Муаллиф

Шифокор-дерматолог Имиль Халитов акне ҳақида энг кескин 10 та саволга жавоб берди.

 

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

– Ҳақиқатан ҳам акне фақат ўсмирлар касаллигими?

Агар биз ҳуснбузар тошмаси ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳақиқатан ҳам кўпинча ўсмирлик даврида кузатилади, лекин бу акне бошқа ёш гуруҳларида учрамайди, дегани эмас. Кўпинча бу касалликдан азият чекишда давом этаётган 25-30 ёшли беморлар қабулга мурожаат қилишади. Шундай беморлар борки, уларда ҳуснбузар тошмаси дерматолог ёрдамисиз 45 ёшгача ҳам ўтиб кетмайди, шунинг учун акне ўсмирлик муаммоси деб таъкидлаш мутлақо нотўғри. Янги туғилган чақалоқларда биринчи ҳафталарда пайдо бўладиган акне касаллиги борлигини ҳам эслатиб ўтиш керак. Аммо у ўз-ўзидан кетади ва бу ҳолатни катта ёшли одамлардаги ҳуснбузар касаллигидан алоҳида кўриб чиқиш керак.

- Агар ҳуснбузар сиқилса, сепсис бўлиши мумкин, деган гап ростми?

Угриларни сиқиб чиқаришнинг ҳожати йўқ. Биринчидан, узоқ вақт ўтиб кетмайдиган излар қолади, иккинчидан, инфекцион жараён кучайиб, атрофдаги тўқималарга тарқалиши мумкин. Юз каби нозик соҳада катта жарроҳлик муаммоси бўлган абсцесс пайдо бўлади. Бу эса жиддийроқ ва мураккаброқ даволанишни талаб қилади. Сепсиснинг пайдо бўлиш эҳтимоли бор, лекин жуда кам.

Шуни ёдда тутингки, энг яхшиси, даволаниш учун дерматолог тайинлаган воситалардан фойдаланиш керак.

- Акнеда скраблар қўлламаслик кераклиги ростми?

Акне пайтида скраблардан даволаш воситаси сифатида фойдаланмаслик керак, чунки уларнинг таркибидаги абразив моддалар терининг қўшимча микротравматизатсиясига ва ушбу соҳаларда яллиғланишнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Ҳуснбузар тошмасидан қутулишнинг анча самарали усуллари мавжуд. Бунда дерматолог ва дерматокосметологлар ёрдам беради.

- Қуёш ҳақида-чи?

Қуёш акнеси борларга дўст эмас. Агар дастлабки кунларда одамлар ўзларининг ҳуснбузарлари қуриб бораётганини сезсалар, маълум вақт ўтгач, янги тошмалар сони сезиларли даражада кўпаяди. Шунинг учун акнега моил бўлган одамларга қуёшда узоқ вақт турмаслик тавсия этилади.

- Ташқарида совуқ бўлса, акнеси борлар терини парвариш қилишининг ўзига хос хусусиятлари борми?

Бундай кунларда терини совуқ уришидан ва шамоллашдан сақлаш тавсия этилади, чунки терининг қуриши ва унинг таъсирланиши содир бўлади. Агар керак бўлса, ҳатто тери қопламаларини ҳимоя қилиш учун ёғли кремлардан фойдаланиш мумкин.

- Айтишларича, акнеда ширин, ўткир, консерваланган ва сут маҳсулотлари мумкин эмас. Шундайми? Парҳез қилиш керакми?

Юқори гликемик индексга эга маҳсулотлар янги тошмалар сонини ошириши мумкинлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд. Сут эса паст гликемик индексга эга, лекин у қонда инсулин ва инсулинга ўхшаш факторнинг ўсишига сабаб бўлади. Бу моддалар тери ёғининг ишлаб чиқарилишини оширади. Гиперкератоз ва бактериялар билан биргаликда у яллиғланишни ҳосил қилади. Шунинг учун акнеси бор беморлар ўз рационидан юқори гликемик индексга эга маҳсулотлар ва сутни чиқариб ташлашлари керак.

- Акне сурункали касалликми? Ундан бутунлай халос бўлиш мумкинми?

Акне - қайта қўзийдиган касаллик бўлиб, ёғ безлари фаоллигини пасайтирмагунча ва генетик омил ўз таъсирини йўқотмагунча қайта-қайта пайдо бўлаверади. Шунинг учун акнени бутунлай даволаш мумкин деган фикр нотўғри. Аммо шундай беморлар ҳам борки, даволанишдан сўнг уларда тошма бутунлай йўқолади ёки узоқ вақт давомида сезиларли даражада камаяди.

- Юзда акне пайдо бўлмаслиги учун амал қилиш керак бўлган умумий тавсиялар борми?

Ҳа, албатта. Ўз вақтида дерматологга мурожаат қилиш керак. Гастроэнтеролог, эндокринолог, гинеколог ёки табибларга эмас, айнан дерматологга. Шунда касалликнинг дастлабки босқичларида минимал ножўя таъсирлар билан самарали даволаш мумкин бўлади.

- Акнени умуман даволамаслик мумкинми ёки бу хавфлими?

Баъзиларда даволанмасдан ҳам ўтиб кетиши мумкин, лекин бунга умид қилмаслик керак. Бемор қанча узоқ вақт даволанмаса, касалликни ва унинг асоратларини даволаш шунчалик мураккаб, узоқ ва қиммат бўлади.  Кўпчилик терисида коррекциялаш қийин бўлган чандиқлар қолади. Баъзан бундай беморлар жарроҳлик ёрдамига ҳам муҳтож бўладилар.

- Терини уйда нотўғри парвариш қилиш натижасида акне пайдо бўлиши мумкинми?

Ҳа, албатта. Нотўғри танланган уй парвариши комедонларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, улар эса кейинчалик тўлақонли ҳуснбузар тошмасига айланади. Шунинг учун бемор терисининг кўплаб хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, парвариш усулини мутахассис – дерматокосметолог танлаши лозим.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.