Ҳаво кескин совийди: Октябрь ойи учун об-ҳаво прогнози
Иқлимий хусусиятларга кўра, октабр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати сентябрь ойига нисбатан 6-7 даражага, республика шимолида 8-9 даражага паст бўлади.
Ҳудуднинг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ҳарорат кечалари 8-11 даража илиқни, иккинчи ярмидаэеса 2-7 даража илиқни ташкил этади.
Кундузги ҳарорат одатда 23-28 даража илиқдан (энг илиқ даврларда 33-35 даража қийматларига етади) 10-15о даража илиққача ўзгариб туради.
Албатта, ҳар йили табиат об-ҳаво шароитларига ўз тузатишларини киритади ва баъзида ҳақиқий ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан (иқлим меъёри) сезиларли даражада фарқ қилади.
Шундай қилиб, октябрь ойида, айниқса ойнинг иккинчи ярмида, баъзида биринчи кузги совуқлар кузатилади.
Республика бўйича 5 октябрдан 10 октябргача ҳарорат фони пасаяди. Ушбу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 21-26 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида 5-6 октябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7-10 октябрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 23-28 даража илиқдан 15-20 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида айрим ҳудудларда тупроқда ва ҳавода совуқлар кузатилиши мумкин. Октябрь ойи иккинчи ва учинчи ўн кунликларининг айрим кунларида (ўн кунликда 1-3 кундан) баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.