РУ
O’Z
UZS
/
/
Бел оғриғи: нима сабабдан пайдо бўлди ва уни қандай даволаш керак?
20.12.2024 (янгиланди 20.12.2024)

Бел оғриғи: нима сабабдан пайдо бўлди ва уни қандай даволаш керак?

Бел оғриғи: нима сабабдан пайдо бўлди ва уни қандай даволаш керак?
Муаллиф
Amma

Ҳомиладор аёлларнинг 94% бел оғриғидан шикоят қилади[1]. Баъзиларда нохуш сезгилар биринчи триместрдаёқ пайдо бўлади, бошқаларида туғруққа яқинроқ бўлади. Ҳамма учун ягона ташхис ва уни бартараф этиш усули мавжуд эмас. Лекин кўпчиликка ёрдам берадиган қоидалар бор.

Нима сабабдан белингиз оғрияпти?

Оғриқнинг асосий сабаби - бачадоннинг ўсиши. Ҳафтадан ҳафтага унинг ўзи катталашиб боради, унда бола ҳам ўсиб, семириб боради. Бунинг натижасида оғирлик маркази силжийди, юк умуртқа поғонасининг бошқа қисмига ўтади, унинг мушаклари эса бунга ўрганмаган - шунинг учун оғрийди. Иккинчи сабаб - вазннинг кўпайиши. Ундан бел, тос, оёқ мускуллари катта босим билан ишлайди ва тезроқ чарчайди. Сизга эса чарчоқ оғриқ билан жавоб беради.

Нега бутун бел эмас, балки думғаза оғрийди?

Оғриқ қаерда ва қандай тарқалиши кўпроқ сизнинг одатларингиз ва жисмоний тайёргарлигингизга боғлиқ. Кимнингдир оғриқ сезгиси белда, кимникида думғазада тўпланади. Кўпчиликда эса бир вақтнинг ўзида икки-уч жойда бўлади. Думғаза кўпинча баланд пошнали пойабзал кийишни ёқтирадиганларда оғрийди. Муайян пайтда зўриқишни камайтириш учун оёқларни бироз кенгроқ қўйиб, елкаларни бўшаштиринг ва орқага тортиб туринг [2].

Нима учун баланд пошналар туфайли оғриқ кучлироқ бўлади?

Пошналар тана оғирлигини олдинга ўтказишга мажбур қилади, у эса сизда қориннинг бўртиб чиқиши туфайли аллақачон олдинга силжиган. Натижада белни жуда қаттиқ букишга ва чаноқни таранглаштиришга тўғри келади, бу эса оғриқни келтириб чиқаради. Паст ва барқарор пошнали пойабзал мувозанатни яхшироқ сақлаш ва юкламани қайта тақсимлаш имконини беради - натижада оғриқ камроқ бўлади [2].

Ҳомиладор аёлларга ташқи оғриқ қолдирувчи воситаларни (кремлар ёки пластирлар) қўллаш мумкинми?

Ҳомиладорлик пайтида ҳар қандай дори воситаларининг таъсирини иложи борича камайтиришга интилиш керак. Кўпчиликка иссиқ душ қабул қилиш ёки совуқ компресс қўйиш оғриқни босишга ёрдам беради [2, 4].

Оғриқни яна қандай ва нима билан енгиллаштиришимиз мумкин?

Оғриқ билан курашишнинг асосий усуллари юкламани қайта тақсимлашга асосланади. Бу ишда қуйидагилар фойдали бўлиши мумкин:

  • Ёстиқлар. Ҳомиладор аёллар учун узун кокон ёстиқлар ва бел ёстиқлари жуда мос келади. Кокон билан ухлаш қулай: ёнбош ётганда қорин камроқ халақит беради, унга оёқни қулай қўйиш мумкин. Бел ёстиғи билан офис курсисида, машинада ўтирганда бел, думғаза ва тос соҳасидаги оғриқларни енгиллаштириш осонроқ [3].

  • Бандаж. Орқа ва қорин мушакларидан юкни олишга ёрдам беради. Шунингдек, таянч учун махсус кийим ҳам мавжуд: унинг олд қисмида эластик, анча зич қўшимча бор. У қоринни пастдан ушлаб туради ва сиз белингизни камроқ зўриқтиришингизга тўғри келади [4].

  • Машқлар. Оддий ва самарали машқ - "мушукча": тўрт оёқлаб туриб, белни эгиш [4]. Фитнес ва сузиш бел оғриғига қарши курашда яхши ёрдам бериши мумкин [5].

  • Ёга. Умуртқа поғонасига тушадиган юкни камайтириш ва белдаги оғриқни пасайтириш усулларидан бири - хатха ёга ёки ҳомиладор аёллар учун махсус ёга [6]. Кўпгина фитнес клублари ва тиббиёт муассасалари бундай гуруҳларни ташкил этади.

1. Trajectories of lower back, upper back, and pelvic girdle pain during pregnancy and early postpartum in primiparous women. Guinn Dunn, et al. Women’s Health (Lond), 2019. https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC6472169/
2. Back Pain During Pregnancy. ACOG. https://www.acog.org/womens-health/faqs/back-pain-during-pregnancy
3. Pelvic Girdle Pain and Low Back Pain in Pregnancy: A Review. Era Vermani, et al. Epub, 2010. C. 65. https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/19863747/ 
4. Back pain during pregnancy: 7 tips for relief. Mayo Clinic. https://www.mayoclinic.org/healthy-lifestyle/pregnancy-week-by-week/in-depth/pregnancy/art-20046080
5. Can supervised group exercises including ergonomic advice reduce the prevalence and severity of low back pain and pelvic girdle pain in pregnancy? A randomized controlled trial. M. H. Eggen, et al. Epub, 2012. С. 3. https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/22282770/ 
6. Prenatal yoga: What you need to know. Mayo Clinic. https://www.mayoclinic.org/healthy-lifestyle/pregnancy-week-by-week/in-depth/prenatal-yoga/art-20047193

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.