Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ботаниклар Ерда минглаб номаълум ўсимликлар мавжуд бўлган 33 та «қора нуқта»ни аниқлади
01.10.2024

Ботаниклар Ерда минглаб номаълум ўсимликлар мавжуд бўлган 33 та «қора нуқта»ни аниқлади

Ботаниклар Ерда минглаб номаълум ўсимликлар мавжуд бўлган 33 та «қора нуқта»ни аниқлади
Муаллиф

Кьюдаги Қироллик ботаника боғлари тадқиқотчилари сайёрамизда 33 та «қора нуқта»ни топишди. Уларнинг фикрича, бу жойларда 100 мингдан ортиқ ҳали тавсифланмаган ўсимлик турлари мавжуд бўлиши мумкин. Уларнинг аксарияти йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Яқинда кашф этилган ўсимликларга мисол тариқасида Борнеода ер остида гуллайдиган пальма ва Мадагаскарда бутун умри давомида бошқа ўсимликларда ўсиб яшайдиган орхидеяни келтириш мумкин. Тадқиқотчилар ҳар йили ўнлаб янги турларни топмоқда, бироқ бу кашфиётларнинг ҳозирги суръати жуда секин.

Кўплаб ўсимликлар фан томонидан тавсифланишидан олдин йўқ бўлиб кетиши мумкин. Кюдаги илмий бўлим директори ва тадқиқотнинг етакчи муаллифи профессор Александр Антонелли бундай топилмаларнинг янги дори-дармонлар, ёқилғи ва технологияларни ишлаб чиқиш учун муҳимлигини таъкидлади.

Тадқиқотчилар дунё харитасида янги турларни излашга эътибор қаратиш лозим бўлган асосий ҳудудларни белгилаб чиқдилар. Бундай минтақалар қаторига Мадагаскар, Боливия, шарқий Ҳимолай, Суматра ороли, Жанубий Африка, Колумбия, Перу ва Бразилиянинг жануби-шарқий қисми киради. Бу жойлар «биохилма-хилликнинг қайноқ нуқталари» деб аталадиган, бой табиати йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ҳудудлар билан кесишади.

Биолог ва тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири доктор Самуэл Пирононнинг таъкидлашича, ноёб ўсимликларни сақлаб қолиш учун мамлакатлар айнан нимани ҳимоя қилаётганларини аниқ билишлари керак. Бироқ бунинг учун турларни аниқлаш жараёнларини тезлаштириш зарур. «Қора нуқталар» жойлашган кўплаб мамлакатларда тадқиқотлар учун етарли маблағ йўқ, шунинг учун олимлар маҳаллий жамоалар билан халқаро ҳамкорликка умид қилмоқда.

Тадқиқотчилар, шунингдек, жамоатчиликни ноёб ўсимликларни мустақил равишда йиғишдан тийилишга чақирмоқдалар, чунки бу уларнинг омон қолишига хавф туғдириши мумкин. Бунинг ўрнига улар фотосуратлар олишни ва уларни иНатуралист каби фуқаролик фанлари платформаларига юклашни таклиф қилмоқдалар. Бу ерда олимлар ўсимликларни аниқлашда ёрдам беришлари мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.